28.01.2025 15:21 28
Ўзбекистон кулолчилик санъатининг энг бой меросини сақлаб қолган маскан ҳисобланади.
Кулолчилик санъати - миллий ҳунармандчиликнинг энг муҳим, шу билан бир қаторда қадимий тармоқларидан бири. Кулоллар томонидан яратилган сопол буюмлар гўзаллиги, бежиримлиги билан инсон кўнглини шод қилса, уй-рўзғор ишларида ҳам кенг фойдаланиш имконини беради.
Эътиборга молик жиҳати, мамлакатимиз ҳар бир ҳудудининг бири бошқасини такрорламайдиган кулолчилик мактаблари, анъаналари бор.
Санъатшуносларга кўра, ХХ асрдан ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида асосий мактаблар ва марказлар ташкил топди. Тошкент, Самарқанд, Ургут, Бухоро, Ғиждувон, Шаҳрисабз, Китоб, Каттакўрғон, Денов марказлари мужассамлигидаги Самарқанд-Бухоро мактаби, Риштон ва Ғурумсарой марказларини ўзида ифода этган Фарғона мактаби, Хонқа, Модир қишлоғи, Каттабоғ, Чимбой марказларини ўзида жамлаган Хоразм мактабидир. Ҳар бир марказ ўзига хос маҳаллий хусусиятларини сақлагани, бунда ҳеч бир кулолчилик мактаби бошқасини такрорламаслиги аҳамиятга молик.
Масалан, Риштон кулочилигида сабза, зумрад, мўътадил яшил ранглар, ўта нафис нақшлар устувор бўлса, Ғурумсарой кулолчилигида нақшларнинг анча йириклиги, сарғимтир, жигарранг, оловранглар устуворлигини кўриш мумкин.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда Риштонда 20 дан ортиқ катта ҳунарманд шунингдек, уларнинг 7 мингга яқин ўқувчиси яшаб, меҳнат қилмоқда. Уста ва ҳунармандларнинг ҳар бири 30 дан 50 оилани иш билан таъминлайди – маҳаллий аҳоли уй-рўзғор буюмларидан тортиб бадиий кулолчилик намуналаригача бўлган тайёр маҳсулотларни уйда бўяш билан шуғулланади. Шундай қилиб, риштонлик кулолларнинг ўзига хос анъана ва кўникмаларига асосланган ҳолда аҳолининг кенг қатламлари йирик капитал қўйилмаларисиз иш ўринлари ва барқарор даромад билан таъминланмоқда.
Кулолчиликни наинки касб, балки ҳаёт тарзи, умр мазмунига айлантирган уста ва ҳунармандларнинг ижод намуналари ҳатто чет элликлар томонидан ҳам юксак эътироф этилган. Риштонлик Алишер Назиров, тошкентлик Акбар Раҳимов, ғиждувонлик Алишер Нарзуллаев, Ургут мактабининг саккизинчи авлод давомчиси Нўъмон Облоқулов каби усталари ижоди наинки уй-рўзғорни, балки дунёдаги бир қатор музейларни ҳам безаб турибди.
Бугунги кунда мамлакатимизда бу санъат турини ривожлантириш, кулолчилик анъаналарини миллий ифтихор рамзи сифатида ҳар бир хонадон, маҳалла ҳамда идора ва ташкилотларда кенг тарғиб қилиш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада ўзбек кулолчилик санъати маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш, бошқа мамлакат кулоллари билан ҳамкорлик ишлари ҳам йўлга қўйилган.
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда миллий ҳунармандликнинг барча турларини асраб-авайлаш, уни ривожлантириш йўлидаги эзгу ҳаракатлар энг мураккаб шароитда ҳам уста ва ҳунармандлар фаолиятини сақлаб қолиш имконини берди. Бу жиҳатлар миллий ҳунармандликнинг барча йўналишлари каби кулолчилик соҳасида ҳам ўз натижасини кўрсатмоқда.
Бўлим мақолалари
13.01.2025 |
Ўзбекистон: Халқаро майдонда маданий диплoматияни ўрни
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг илк кунлариданоқ, аввало, хорижий мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди.
|
13.01.2025 |
Ўзбекистон: Халқаро майдонда маданий диплoматияни ўрни
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг илк кунлариданоқ, аввало, хорижий мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди.
|
17.12.2024 |
|
29.03.2024 |
|
04.03.2024 |
|
26.01.2024 |
“МАМЛАКАТ УСТУНИ, ДАВЛАТ ТАЯНЧИ”
“...(Алишернинг) унвонларини бундай деб ёзар эдилар: “Ҳидоят соҳиби, шараф ва ҳурматнинг олий нуқтаси, дин ва давлат арбобларининг сараси, юрт ва миллат пешволарининг қуввати, хайрли ишларнинг ташаббускори, хайру эҳсон муассасаларига равнақ берувчи, салтанат устуни, подшоҳларни қўлидан етакловчи, султон давлатининг умиди ва ишончи, султоннинг яқин дўсти, ҳақиқат ва дин низоми Амир Алишер”.
(Хондамирнинг “Равзат ус-сафо” асаридан).
|
21.11.2023 |
|
28.10.2023 |
Ўзини иймонли санаб, бошқани уялтирмоқчи бўлган “афғончи” чаламуллага
Илгари хабар берганимиздай, 16–20 октябрь кунлари Самарқанддаги «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтди...
|
14.08.2023 |
|
27.07.2022 |
|