31.08.2020 11:24 Бишкек 1620
БИШКЕК.31 август – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон халқини ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбековни Мустақиллик куни билан муборакбод этди. Бу хақда Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот котибияти хабар қилди
Сўнги йилларда биргаликдаги саъй-харакатлар туфайли икки қардош давлат орасида стратегик шериклик ва кўпқирралик ҳар томонлама ривожланиб, бутунлай янги босқичга кўтарилгани бизни жуда қувонтиради. Савдо, саноат,транспорт-коммуникация, қишлоқ хўжалиги ва маданият – гуманитар соҳалардаги аниқ лойиҳаларимиз ва қўшма дастурларимиз тўлиқ амалга оширилишига ишонаман. Шубҳасиз, ҳурмат, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган дўстона ҳамкорлигимиз қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида бундан кейин ҳам жадал ривожланиб боради», - дейилади табрик телеграммасида.
Шавкат Мирзиёев Сооронбой Жээнбековга мустаҳкам соғлиқ ва масъулияти давлат фаолиятида катта мувоффақиятлар, биродар Қирғизистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
Бўлим мақолалари
01.04.2025 |
|
31.03.2025 |
|
29.03.2025 |
|
21.03.2025 |
|
20.03.2025 |
|
19.03.2025 |
|
17.03.2025 |
|
15.03.2025 |
|
13.03.2025 |
|
11.03.2025 |
|