18.03.2025 11:45 Ўш 173

4 апрел куни Тошкентда Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади

ОШ. 18 Март Куни Alliance-Press. 4 апрел куни Тошкентнинг "карвонсарой" кўргазма залида таниқли Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади

Хасанжон Саидов  1948 йили 18  сентябрда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган.
1974 йилда А. Н. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 25 йил 1978 сентябрда СССР рассомлар уюшмасига аъзо бўлди; 1976 йилдан Ўзбекистон рассомлар уюшмаси аъзоси.



Хасанжон Саидов – Бутун СССР республикаларида тан олинган портрет устаси. У бир пайтлар Россиянинг  энг машҳур  рассоми Aлександр Шилов билан кўргазмада қатнашган.
 Рассом Саидовнинг диплом картинаси  Туркистон ўлкасидаги босмачилик ҳаракатига бағишланган. Расм юқори профессионаллик билан ишланган бўлиб, ундаги драматик вазият персонажлар орқали томошабинга татбиқ этилган . 



Шунингдек, у Буюк Фарғона канали қурилиши ҳақида тарихий расм чизган. Рассомни таниқли бўлишига  сабабчи бўлган асарлари сирасига юртдошимиз, шоир ва Ҳиндистон истилочиси Заҳириддин Бобур ҳаётига бағишланган қатор картиналари, шунингдек, актёр Еркин Комилов, шоир Шавкат Раҳмон, ёзувчи Мирзоҳид Мирзарахимов ва Mуҳаммад Алининг муваффақиятли чиққан портретлари сабабчи бўлган.
 
1993 йилда Заҳириддин Бобурга бағишланган бир қатор расмлари учун Бобур халқаро мукофоти совриндори бўлди.

!994 йили у биринчилар қаторида Олай маликаси Қурвонжон Дадҳога бағишланган кўп фигурали ва кўп планли драмматик асарни ёзди.



У республика ва вилоят даражасидаги ўнлаб кўргазмалардан ташқари қуйидаги йирик босқичдаги тадбирлар иштирочиси :
 
1976 йил - "Мамлакат ёшлари" номли Бутуниттифоқ кўргазмаси, Москва
 
1980 йил - Бутуниттифоқ Кўргазмаси, Тошкент
1980 йил - Халқаро Кўргазма, Ямбол, Болгария
2005 йил - Meridian халқаро гуруҳи ҳомийлигида Бутунжаҳон кўргазмаси, Москва.
 


Мазкур кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академияси ташаббуси билан ташкиллаштирилмоқда. Қириғизстон томондан кўргазмани ташкилатишда Ўш шаҳридаги Юсуф Хос Ҳожиб номидаги ўзбек миллий маданий марказининг ҳунармандчилик бўлими фаоллари яқиндан кўмак кўрсатмоқдалар.
 
Бўлим мақолалари
25.03.2025
27.02.2025
12.02.2025 Ўзбекистон Миллий Театри артистлари Ўшда
ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар
12.02.2025 Ўзбекистон Миллий Театри артистлари Ўшда
ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар
10.02.2025 Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди
ЎШ. 10 феврал – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Халқаро “Ватандошлар” фонди ва Қирғизистон Республикасининг Ўзбек миллий-маданий маркази ташаббуси билан амалга оширилди.
08.02.2025 НАВОИЙГА ЕТМОҚ БАХТИ
Буюк бобокалонимиз Амир Низомиддин Алишер Навоий ҳазратларининг бетимсол ижоди ул мўътабар зот ўзлари таърифлаганидек, дунё мамлакатларини забт этган чинакам умумбашарий ижодиётдир. Ґазрат бобомизнинг бой адабий мероси — юксак инсонпарварлик ғоялари, эзгулик ва дўстлик, бағрикенглик ва меҳр-мурувват сингари мангу мавзуларни тараннум қилиши билан оламшумул аҳамиятга молик. Девон ва достонлари вақт ҳамда макон танламайди, жуғрофий-чегаравий сарҳадларга бўйсунмайди.
28.01.2025 Диққат! “Ватандошлар” жамоат фонди ғазал мулки султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий ишлар танловини эълон қилади
ТОШКЕНТ. 28 январ – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси “Ватандошлар” жамоат фонди ғазал мулки султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий ишлар танловини эълон қилади.
16.01.2025
13.12.2024
04.12.2024