27.04.2018 18:55 Бишкек 2476

СДПКнинг Сиёсий кенгаши мажлиси парламентдаги фракция етакчиси Иса Омуркуловнинг иштирокисиз ўтди

Бишкекда 27 апрел куни СДПК партиясининг Сиёсий кенгаши мажлиси бўлиб ўтди

Унинг ишида 18 Сиёсий кенгаш аъзоси ва қандайдир сабабларга кўра, мажлисда қатнаша олмаган тўрт аъзонинг ўз ўрнига ишонган вакиллари иштирок этдилар. «Ишонган тоғда кийик ётмабди» деганларидек, мажлисга  СДПК партиясининг парламентдаги фракцияси етакчиси Иса Омуркулов ҳам келмаган. Сиёсий Кенгаш мажлисида  СДПК партиясининг етакчиси Алмазбек Атамбаев қатнашди. Мажлис партия етакчисининг ўринбосарларини сайлади. Атамбаевнинг ўринбосарлари этиб, Сапар Исаков, Асель Кодуранова, Мурадил Мадеминовлар сайландилар.  
Кодуранова ва  Мадеминовлар парламент аъзоси сифатида яқинда бўлиб ўтган Сапар Исаков хукуматига ишончсизлик билдирган депутатларга эргашмаган эдилар.
 
Бўлим мақолалари
01.04.2025
31.03.2025
29.03.2025
21.03.2025
20.03.2025
19.03.2025
17.03.2025
15.03.2025
13.03.2025
11.03.2025