27.07.2022 09:03 798

VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг маданий меросни асраб-авайлаб сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар

«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари Регистон майдонида якунловчи Декларацияни қабул қилдилар.



Якунловчи ҳужжатда шундай дея  таъкидланган: «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан, Ўзбекистонда Янги Ренессанс – Янги Уйғониш даврининг пойдевори қўйиляпти, бу эса мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада туб ўзгаришларни амалга оширишда ҳам ўз ифодасини топмоқда».
 
Олимлар, Ўзбекистонда гуманитар фан ва маданият соҳасида кенг кўламли тадбирлар ташкил этилаётгани ва амалга оширилаётгани, давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва 2017–2027 йилларда  уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича 10 йиллик Давлат дастури қабул қилинганини алоҳида таъкидладилар. Самарқанддек шаҳри азимда шу йилнинг ўзидаёқ 7 та янги музей ташкил этилгани бунга яққол мисолдир. Шунингдек, «Ипак йўли» Халқаро туризм университети очилди.
 
 Парижда «Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Конвенцияга аъзо давлатлар Бош Ассамблеясининг 8-сессиясида Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича қўмитасига аъзо этиб сайлангани мамлакатимизнинг ўтган асрлардаги ноёб маданий меросини асраб-авайлаш борасида қилаётган ҳаракатларининг ғоят муҳим эътирофи бўлди.
 
 
 «Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг олти йиллик фаолияти давомида «Ўзбекистон маданий мероси» эксклюзив халқаро туркумининг 60 та жилди нашр этилди. «Ўзбекистон обидаларидаги битиклар», «Ўзбекистон фан ва маданияти олимлар асарларида» туркумларини нашр этиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда, 60 дан ортиқ фильмлар суратга олинди, Ўзбекистонда ва хорижда кўплаб медиа-форумлар ўтказилди. Олим ва тадқиқотчилар ўртасида самарали мулоқотни таъминловчи ушбу ҳаракат дастури Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати, Eriell Group каби ижтимоий масъулиятли бизнес вакиллари ва қатор халқаро гуманитар ташкилотлар кўмаги билан амалга оширилди» дейилади декларацияда.
 
Бундан ташқари, Бутунжаҳон жамияти аъзолари, жорий йилнинг 22–24 июль кунларида бўлиб ўтган «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси ташкил этилганини юқори баҳоладилар. Улар Конгрессни «32 мамлакатдан келган 350 нафар иштирокчини жамлаган, илм-фан  оламида юз берган муҳим воқеа» деб атадилар. Конгресс давомида 100 дан ортиқ маърузалар ўқилди, давра суҳбатлари, сессиялар ўтказилди.
 
 VI Конгресс ишида илк бора Марказий Осиёнинг деярли барча давлатларидан келган олимлар иштирок этишгани алоҳида таъкидланди.
Маълумот учун: Конгресс ишида 350 дан ортиқ киши қатнашди. Булар: номлари жаҳонга машҳур шарқшунос-олимлар, 6 нафар халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 50 нафар таниқли халқаро музейлар директорлари, 15 нафар академиклар, 25 нафар профессорлар, 22 нафар фан докторлари, музей ходимлари, маданият ва санъатни ёритиш соҳасида фаолият юритаётган ОАВ вакиллари ва Ўзбекистоннинг маданий меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш масалалари билан қизиқувчи медиа вакилларидир. 
 
 Бутунжаҳон жамияти «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси асосида ташкил этилган ва 2018 йилда Парижда расман рўйхатдан ўтган. Лойиҳа бош ҳомийси – Eriell Group нефть-сервис компанияси. Ушбу компания Бутунжаҳон жамияти ҳомийси бўлиш билан бир қаторда конгресс ташкилотчиси ҳисобланади.
 
Бўлим мақолалари
29.03.2024
04.03.2024
26.01.2024 “МАМЛАКАТ УСТУНИ, ДАВЛАТ ТАЯНЧИ”
“...(Алишернинг) унвонларини бундай деб ёзар эдилар: “Ҳидоят соҳиби, шараф ва ҳурматнинг олий нуқтаси, дин ва давлат арбобларининг сараси, юрт ва миллат пешволарининг қуввати, хайрли ишларнинг ташаббускори, хайру эҳсон муассасаларига равнақ берувчи, салтанат устуни, подшоҳларни қўлидан етакловчи, султон давлатининг умиди ва ишончи, султоннинг яқин дўсти, ҳақиқат ва дин низоми Амир Алишер”. (Хондамирнинг “Равзат ус-сафо” асаридан).
21.11.2023
28.10.2023 Ўзини иймонли санаб, бошқани уялтирмоқчи бўлган “афғончи” чаламуллага
Илгари хабар берганимиздай, 16–20 октябрь кунлари Самарқанддаги «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтди...
14.08.2023
27.07.2022
27.07.2022 VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг маданий меросни асраб-авайлаб сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар
«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари Регистон майдонида якунловчи Декларацияни қабул қилдилар.
26.07.2022 VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг маданий меросни асраб-авайлаб сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар
«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари Регистон майдонида якунловчи Декларацияни қабул қилдилар.
27.05.2022