"Альянс-Пресс" ахборот-таҳлилий агентлиги
Охирги янгиликлар
19.11.2024 Ўшда “Мақом жозибаси” концерти бўлиб ўтди
ЎШ. 19 ноября – Альянс-Пресс. Бобур номли Академик ўзбек мусиқали драма театрида “ Мақом жозибаси” деб номланган ҳисобот концерт бўлиб ўтди.
07.11.2024 Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
НАМАНГАН. 7 ноябр – Альянс-Пресс. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
19.10.2024 Юсуф Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий маркази ўзининг дастлабки иш фаолиятини бошлади
ЎШ. 19 октябр – Альянс-Пресс. Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий марказининг Халқ ҳунармандчилик сектори фаоллари ўшлик рассом , Халқаро Бобур мукофоти совриндори Хасанжон Саидовнинг яқин ойларда Тошкентда ўтажак шахсий кўргазмасини ташкил этиш бўйича яқиндан ёрдам бермоқдалар.
14.10.2024 Ҳорижий этник ўзбек-ватандошларнинг фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларига илм олишига имкон берилди
ТОШКЕНТ. 14 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Президенти фармони билан илк бор ҳориждаги ватандошлар фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларида таълим олишлари учун 30 та грант ажратди.
14.10.2024 Ўзбекистонда парламент сайловлари демократик стандартларга мос равишда ўтказилади
ТОШКЕНТ.14 октябр – Альянс-Пресс. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.
02.10.2024 Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди
ЎШ. 2 октябр – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги Академик Ўзбек мусиқа – драма театри биносида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди.
20.09.2024 Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консуллигида Ўзбекистон Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан расмий қабул бўлиб ўтди
ЎШ.20 сентябр- Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консуллигида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан расмий қабул бўлиб ўтди
10.09.2024 Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихининг юксак намунасидир
НАМАНГАН. 10 сентябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Наманган вилояти марказида икки кун (9-10 сентябр) давомида “ Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
03.09.2024 Россия ҳукумати маҳаллий депутатларнинг илтимосига биноан рус тилини ривожлантириш доирасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги мактабларига ўқув дарсликлар берди
ЎШ. 3 сентябр – Альянс-Пресс. Қирғизистон Жогорку Кенеш депутатининг маслаҳатчиси Дилмурод Раҳмонов ва Ўш шаҳар Кенгаши депутати Дилафруз Раҳмоноваларнинг ташаббуси билан Ўш шаҳрининг Қизилқишлоқ қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларга рус тилидаги ўқув дарсликларини ва услубий қўлланмаларни олиш учун Россотрудничествога талабномалар юборилди.
26.07.2024 Депутатларининг Қизилқишлоқдаги хайрли ишлари
ЎШ. 26 июл – Альянс-Пресс. Ўш шаҳар кенгаши депутатлари Дилмурод ва Дилафруз Раҳмоновлар лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаб, маҳаллий бюджетдан 2 миллион сом маблағ ажратишган. Тендерда "Кушчу" МЧЖ ғолиб бўлди.


Янги мақолалар
04.11.2024 Ўзбекистон - ТДТ: Ягона ўтмиш ва умумий келажак
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммити тадбирларида иштирок этади.
22.05.2024 Янги Ўзбекистон — инвесторлар учун ишончли мамлакат
Ҳар қандай ишга киришиш учун, аввало, молиявий асос даркор. Бизнес-ғоя ёки лойиҳа режаси қанчалик пухта ўйланган ва ҳисоб-китоб қилинган бўлмасин, у молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланмас экан, қоғозда қолиб кетаверади.
14.03.2024 Ўзбекистон – аёл қадри улуғланган юрт
Тарихдан маълумки, турли даврларда хотин-қизларга муносабат ҳукмрон сиёсат таъсирида ўзгариб турган. Лекин ўзбек аёллари ҳар қандай вазиятда ҳам ўзлигини унутмаган. Нафақат мамлакат, балки бутун дунё тараққиётига улкан ҳисса қўшган не-не алломаларни, буюк шахсларни тарбиялаб вояга етказган. Ибн Синонинг онаси Ситорабону, Имом Бухорийнинг онаси Фотимабегим, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд онаси Биби Орифабегим каби фозила момоларимиз мана шундай ўзбек аёлларининг ёрқин тимсоли сифатида тарихда қолган.
27.02.2024 Ўзбекистон вакили БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессиясининг олий даражадаги сегментида сўзга чиқди
Акмал Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессияси иштирокчиларини иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқларига бағишланган IV Самарқанд форумига таклиф этди
19.02.2024 Ўзбекистонда педагог мақоми жамият ва давлат нуфузининг мезонидир
Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган янги таҳрирдаги Конституциямиз ҳамда давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида педагог мақомини юксалтириш вазифаси алоҳида қайд қилинган. Ушбу масала шунчаки қоғозни безаган чиройли орзу-истаклар ифодаси эмас, балки қатъий ҳаётий мақсад экани изчил ислоҳотлар давомида кунданкунга янада яққолроқ намоён бўлиб боряпти. Президентимиз томонидан куни кеча имзоланган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни фикримизнинг тарихий тасдиғи дейиш мумкин. 21 моддадан иборат мазкур қонун билан юртимиздаги 700 мингга яқин педагогнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда фаолиятининг асосий кафолатлари белгиланди.
26.01.2024 “МАМЛАКАТ УСТУНИ, ДАВЛАТ ТАЯНЧИ”
“...(Алишернинг) унвонларини бундай деб ёзар эдилар: “Ҳидоят соҳиби, шараф ва ҳурматнинг олий нуқтаси, дин ва давлат арбобларининг сараси, юрт ва миллат пешволарининг қуввати, хайрли ишларнинг ташаббускори, хайру эҳсон муассасаларига равнақ берувчи, салтанат устуни, подшоҳларни қўлидан етакловчи, султон давлатининг умиди ва ишончи, султоннинг яқин дўсти, ҳақиқат ва дин низоми Амир Алишер”. (Хондамирнинг “Равзат ус-сафо” асаридан).
28.10.2023 Ўзини иймонли санаб, бошқани уялтирмоқчи бўлган “афғончи” чаламуллага
Илгари хабар берганимиздай, 16–20 октябрь кунлари Самарқанддаги «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтди...
12.08.2023 МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТИДА ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН АЛОҚАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Бугунги Марказий Осиё кечаги Марказий Осиё эмас. Минтақанинг жаҳон сиёсий саҳнасидаги ўрни ва аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Чунончи, “Марказий Осиё+” – АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Европа Иттифоқи, Кўрфаз араб давлатлари, Япония Жанубий Корея форматларининг жорий этилгани ўз-ўзидан минтақага қизиқиш сарҳадлари кенгайганидан далолат беради. Бунга Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам Маслаҳат учрашувлари ташкил этилгани алоҳида туртки бўлди. Шак-шубҳасиз, Марказий Осиё тараққиёти минтақа бешлигининг бирлигига, ўзаро ишончи ва икки томонлама ҳамкорлигига чамбарчас боғлиқ. Бу борада Ўзбекистон ва Қирғизистон алоқаларининг янги босқичга кўтарилганини мисол қилиб келтириш мумкин.
11.05.2023 Янги Ўзбекистон – Давлат хизматлари ислоҳотлари халқ манфаатлари учун
Бундан 5 йил муқаддам Ўзбекистонда аҳолининг давлат хизматларидан кенг фойдаланишини таъминлаш, уларни кўрсатиш билан боғлиқ вақт ва молиявий харажатларни камайтириш, аҳолининг давлат органлари фаолиятидан қаноатланганлик даражасини ошириш мақсадида давлат хизматлари марказлари ташкил этилди.
24.03.2023 Орол денгизи умид ва янгиланиш рамзига айланмоқда
Ўзбекистон делегацияси БМТнинг тарихий конференциясида иштирок этди