10.09.2024 18:07 822

Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихининг юксак намунасидир

НАМАНГАН. 10 сентябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Наманган вилояти марказида икки кун (9-10 сентябр) давомида “ Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.



Конференцияга ташриф буюрган илм аҳиллари биринчи куни вилоятнинг Норин туманидаги “Учтепа-2”археология ёдгорлигини бориб кўрдилар.
Бугунги куни Наманганнинг янги қурилган “Атоур” номли муҳташам меҳмонхонасида  “ Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади. Фарғона моддий ва маънавиятида урбанизация жараёнлари номли маърузалари билан Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази олимлари А.Анарбоев ва С. Баратовлар чиқиш қилдилар. Хитой ижтимоий Фанлар Академияси Археология институти олимаси Wangxing “Хитойнинг IX-X асрларга оид кўк ва оқ чинниси мавзуида маъруза ясади. Гулистон давлат университети олими С. Қудратов “Кийиктепа- Фарғона тарихини даврлаштиришдаги муҳим ёдгорлик” мавзуини кўтарди. Шунингдек Самарқанд археология институти илмий ҳодими А.Алибеков “Ахсикент сополининг физик усуллар асосида комплекс тадқиқоти” бўйича докладини йиғилганларнинг диққатига ҳавола қилди. Жиззах давлат педогогика университети илмий ҳодими Фурқат Тошбоев “Ўрта Осиёнинг илк ўрта асрлар тарихида чорвадорларнинг Уструшона мисолидаги ўрни” темасида маъруза ясади.



Тушдан кейин эса меҳмонлар Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археология ёдгорлигига ташриф буюришди. Ахсикент шахристони уч томондан баланд минорали деворлар билан ўралган бўлиб, жанубий томонидан Сирдарё кесиб ўтади ва унча баланд бўлмаган деворлари сакланиб колган. Шахристоннинг шаркий кисмида 10 та минора бўлиб, улар бир-биридан 20-30 метр узокликда жойлашган. Шимолий томонида 2 та ва гарбий кисмида эса 3 та минора сакланиб колинган. Ахсикентда айниқса кейинги йиллари олиб борилаётган қазув ишлари натижаларида Касонсойдан тортиб келинган  сув қувурлари тизими, ер ости иншаотлари, канализация водопровод колдикларининг янги излари ва гумбаз шаклида курилган ажойиб сув иншоотларининг колдиклари ва хатто деворий суратлар топилган.

Айни пайтда Ахсикентнинг автомагистрал томонидаги мудофа деворлари қолдиқларини ёғингарчиликдан сақлаб қолиш учун муҳофаза аркалари ўрнатиш ишлари юрмоқда.



Шунингдек меҳмонлар  Сирдарё бўйидаги Ахсикент посёлкасидан 4 км узоқликда жойлашган Янги Аҳси мажмуасида бўлиб, уларда қўлёзмалар тўпламида уч мингдан ортиқ нодир қўлёзмалар мавжуд бўлган қадимий асарлар музейи экспозицияси яқиндан танишдилар. Яқин кунларда амалга ошиши керак бўлган режага бўйича мажмуа яқинида жойлашган сайёҳлик маркази қурилади. Шунинг ушбу масканга Сирдарё ўзани бўйлаб Эски Ахсикентга йўл очиб, бу икки тарихий мерос объектини бирлаштириш ишлари ҳам бошлаб юборилган.

Халқаро илмий-амалий конференция Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Фанлар Академияси Миллий Археология маркази ташкилотчилиги остида юқори даражада ўтди. Анжуманни юқори савияда ўтишида, ушбу тадбирнинг фидоий ташаббускори, Ахсикент археологик мероси ёдгорликларини муҳофаза қилиш ва тадқиқ қилиш дирекцияси директори Анвар Икром ва унинг қўл остидаги коллективнинг рўли катта бўлди.


 
Бўлим мақолалари
21.11.2024
19.11.2024 Ўшда “Мақом жозибаси” концерти бўлиб ўтди
ЎШ. 19 ноября – Альянс-Пресс. Бобур номли Академик ўзбек мусиқали драма театрида “ Мақом жозибаси” деб номланган ҳисобот концерт бўлиб ўтди.
30.10.2024
19.10.2024 Юсуф Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий маркази ўзининг дастлабки иш фаолиятини бошлади
ЎШ. 19 октябр – Альянс-Пресс. Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий марказининг Халқ ҳунармандчилик сектори фаоллари ўшлик рассом , Халқаро Бобур мукофоти совриндори Хасанжон Саидовнинг яқин ойларда Тошкентда ўтажак шахсий кўргазмасини ташкил этиш бўйича яқиндан ёрдам бермоқдалар.
19.10.2024
09.10.2024
02.10.2024
02.10.2024 Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди
ЎШ. 2 октябр – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги Академик Ўзбек мусиқа – драма театри биносида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди.
27.08.2024
26.08.2024