02.10.2024 19:27 Иброҳим Янгибоев Ўш 339
ЎШ. 2 октябр – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги Академик Ўзбек мусиқа – драма театри биносида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди.
Қурилтой воситасида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий маркази нафақат шахарлик ўшликларни балким яқин кунлар орасида Ўш шаҳрига маъмурий ҳудудий ислохатлар натижасида қўшилган Тўлайкен, Қизилқишлоқ, Наримон ва Шарқ қишлоқ округларининг қўшилган аҳолисини ўз жамосига бириктирди.
Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий маркази Қурилтойига юқорида кўрсатилган аҳоли пунктларидан ва шахарнинг Жибек-Жолу (Амир Темур), Олимбек додҳоҳ (Турон), Сулаймонтоғ, Қурвонжон додҳоҳ, Манас Ота, Керма-Тоо муниципаль –ҳудудий бошқарувига қарашли жойларда истиқомат қилаётган ўзбеклар вакиллари қатнашдилар. Умумий ҳисоб билан жой-жойларда сайланган 110 делегатдан Қурултой иш кунига белгиланиб қолгани сабаб, 64 киши қатнашишга муваффақ бўлди. Қурилтой иш жараёнида ЎзМММнинг Раиси ва унинг ўринбосарларини, тафтиш комиссияси, Бошқарув ҳайати ва Оқсақоллар Кенгаши таркибини сайлаб олди.
Қурултой аҳли бир овоздан Маҳмуджон Қозоқбоевни Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг Раиси, Дониёрбек Нурматовни Раиснинг биринчи ўринбосари, Соҳибахон Шокировани Аёллар ва Ёшлар бўйича Раис ўринбосари ва Дилмурод Раҳмоновни Ўш шаҳрининг янги қўшилган ҳудудларидан Раис ўринбосари этиб тайинлади.
Мажлис жараёнида Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг таъсисчиларидан бири Равшанбек Ботиров Қурултой аҳли номидан жорий йил бошида мазкур марказнинг таъсисчилари Раиси, Давлат ва жамоат арбоби, Иккинчи даражали Давлат маслахатчиси Бўрибой Жўраевни Ўш вилояти фаҳрий фуқароси деб тан олингани муносабати билан қизғин табриклаб зарбоф тўн ва қолпоқ кийдирди.
Шунингдек Бўрибой Жўраев мазкур йиғилишни бирлашув Қурултойи деб аталишига, шу кунларда айни миллий маданий марказ таркибига узоқ йиллар давомида таниқли сиёсатчи, кўп бора парламент депутати бўлган, жамоатчи арбоб Давронбек Собиров етакчилик қилган Ўш вилояти Ўзбеклар Жамияти ассоцияланган аъзо сифатида кириши масаласи ҳал этилгани сабаб бўлганини эътироф этди. Айни чоғда эса Бўрибойхожи Жўраев Ўш шаҳри Ўзбеклар миллий-маданий марказининг Оқсоқоллар Кенгашини ўн йилдан зиёд бошқариб келгани сабаб, ҳозирда эса саломатчилиги тиклаш мақсадида истефога чиққани эътироф этди.
Қурултой якунида Қирғизистон Республикасининг ЎзМММнинг энг кекса аъзоларидан бири, жамоат арбоби, Қирғизистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи Aрофатхожи она Алимжанова Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар ўзбек Миллий Маданият марказининг янги сайланган раҳбариятига Қирғизистон равнақи йўлида куч-қувватларини аямай хизматга чақириб, қирғиз ва ўзбек халқлари дўстлигига равнақ тилаб дуо қилди.
Бўлим мақолалари