19.10.2024 17:37 Ўш 221

Юсуф Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий маркази ўзининг дастлабки иш фаолиятини бошлади

ЎШ. 19 октябр – Альянс-Пресс. Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий марказининг Халқ ҳунармандчилик сектори фаоллари ўшлик рассом , Халқаро Бобур мукофоти совриндори Хасанжон Саидовнинг яқин ойларда Тошкентда ўтажак шахсий кўргазмасини ташкил этиш бўйича яқиндан ёрдам бермоқдалар.

 Жорий йилнинг 2 октябрида бирлашув Қуролтойини ўтказган Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий маркази ўзининг дастлабки иш-харакатларини бошлаб юборди.

Айни кунларда марказ фаоллари Ўш шаҳрида таваллуд топиб, Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида аввал П.Беньков номли рассомлик билим юртини, кейин эса Островский номли театр-рассомлик институтини тамомлаган, собиқ СССР рассомлар уюшмаси ва Ўзбекистон Бадиий Академияси аъзоси Хасанжон Саидовнинг Тошкентда ўтажак шахсий кўргазмасини ташкил этиш бўйича яқиндан ёрдам бермоқдалар.



 Хасанжон Саидов ўзининг машҳур “Ўш фарзандлари” деб номланган туркумида марифатпарвар шоира Самар Бону, академик Ҳабиб Абдуллаев, адиб Мирзакалон Исмоилий, актер Эркин Комилов ва забардаст шоиримиз  Шавкат Раҳмон портретларини ранг тасвир жанрларида акс эттирган юртпарвар рассомдир. Унинг  қадрли ватандошимиз шоҳ ва шоир Заҳириддин Мирзо Бобур  хақида ўзига ҳос туркум  картиналари юқори баҳоланиб, Халқаро Бобур жамғармасининг олий совринига сазовар бўлган.

Бизнинг юксак талантли юртдошимиз Хасанжон Саидовнинг  ранг тасвир жанрида олиб борган заҳматли меҳнатлари инобатга олиниб, у ўтган йилнинг декабр ойида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг  аъзолигига қабул қилинди. Шу кунларда Хасанжон Саидовга Ўзбекистон Бадиий Академияси ўзининг шахсий кўргазмасини Тошкент шаҳрида ўтказишни  таклиф қилган эди.



Тасвирий санъат оламида мўйқалам устаси сифатида Ўш заминини дунёга танитган рассомлар оз эмас албатта. Булар орасида ота-бола Ўринбой ака ва Вячеслав Ахуновлар, Шухрат Абдурашитов каби машҳур рассомларимиз бор. Бироқ бошқалардан ўлароқ Хасанжонхожи Саидов ўн йил Тошкентда  ўқиб, унда рассомлар билим юртида дарс бериб юрган масканидан ота-онасига сингил ва укаларини уйлаб - жойлашга ёрдамлашгани ўз карерасидан воз кечиб Ўшга қайтиб келган қобил фарзанд сифатида ёдимизда қоладиган, ёнимиздаги азиз, камтарин инсонимиздир.

Шунинг учун Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий марказининг  Халқ  ҳунармандчилик сектори раҳбари, устазода Муродилжон Солиев ҳамшаҳримиз Устоз Хасанбой Саидовнинг Тошкентда ўтказадиган кўргазмасини ташкил этишга  катта ҳажмдаги маблағ эвазига рассомнинг картиналари учун багет (ромка)ларни ҳарид этиб берди. Айни вақтда миллий-марказимизнинг ҳунармандчилик сектори аъзолари Устознинг хонадонида унинг асарларини кўргазмага тайёрлаш учун амалий ёрдам бермоқдалар.


 
Бўлим мақолалари
21.11.2024
19.11.2024 Ўшда “Мақом жозибаси” концерти бўлиб ўтди
ЎШ. 19 ноября – Альянс-Пресс. Бобур номли Академик ўзбек мусиқали драма театрида “ Мақом жозибаси” деб номланган ҳисобот концерт бўлиб ўтди.
30.10.2024
19.10.2024
09.10.2024
02.10.2024
02.10.2024 Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди
ЎШ. 2 октябр – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги Академик Ўзбек мусиқа – драма театри биносида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди.
10.09.2024 Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихининг юксак намунасидир
НАМАНГАН. 10 сентябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Наманган вилояти марказида икки кун (9-10 сентябр) давомида “ Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
27.08.2024
26.08.2024