25.07.2016 12:13 Маҳмуджон Қозоқбоев Бишкек 4012

Туркиянинг «Троя оти» ўз «кароматини» бошлайдими?!

Қирғизистон мустақил давлат эканини эслатиб қўймоқни ўринли деб хисоблаймиз. Биз ўзимиз учун нима яхши , нима ёмон эканини яхши биламиз. Шунинг учун бошқа давлатнинг ташқи ишлар вазирини қандай иш тутишимизга йўл-йўрик кўрсатишига ва умуман ультиматум ва шантаж тилида сўз юритишига йўл бермаймиз.




24 июл куни Аланьедаги демократияни қўллаш акциясида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Човуш ўғли Қирғизистон ТИВ раҳбари Эрлан Абдилдаевга «Гюлен жиноят тўдасига» муносабатини ўзгартиришга чақирди.
 «Мен қирғизистонлик ҳамкасбимга қўнғироқ қилиб, бу  тўда юртингиздаги энг катта жиноий гуруҳлигини уқтирдим. Мен биродаримга : «Агар сизлар уларга нисбатан муносабатингизни ўзгартирмасангизлар, у ҳолда биз сизларга нисбатан ўз муносабатимизни ўзгартирамиз»,деб айтдим»,- деди вазир М. Човуш ўғли.
Қолмишига у, эртанги кун 25 июлда  «Хабер Турк» телеканали эфиридан чиқиш ясаб, Туркия баъзи мамлакатларни, жумладан Қирғизистон ТИси вазирига бўлғуси тўнтариш тўғрисида огоҳлантирганини таъкидлади.
«Бу террор ташкилоти Қирғизистонни ўзига база қилиб танлаб олган. Унинг таъсири жуда кучайиб, аъзолари давлатнинг раҳбариятига кириб олган»,-деб айтди.
Шунингдек, Мевлют  Човуш ўғли гюлленчилар Қирғизистонга зарба беришни режалаштиришганини таъкидлаб, Қирғизистон қардош давлат бўлгани сабаб, ўзида тўнтариш ясагани тайёр турган террорчи ташкилотни, ўз ҳудудидан олиб қолмасликка чақирган. У ҳамкасбидан  ўз давлати огоҳлантиришини Қирғизистон Президентига етказиб қўйишни илтимос қилгани айтди.
25 июл кунининг иккинчи ярмида Қирғизистон Республикаси ТИВнинг Туркия ташқи ишлар маҳкамасига жавоби берилди.
ҚР ТИВ ўзининг баёноти билан Туркия Қирғизистон Республикасининг қардоши эканлиги ва халқларимизнинг биродарлик  алоқаларини  узоқ ўтмишга тақалишини  тасдиқлаган.
«Биз Туркиянинг расмийларининг ҳавотирларини ўринли деб тушунамиз. Бироқ шу билан бирга Қирғизистон мустақил давлат эканини эслатиб қўймоқни ўринли деб хисоблаймиз. Биз ўзимиз учун нима яхши , нима ёмон эканини яхши биламиз. Шунинг учун бошқа давлатнинг ташқи ишлар вазирини қандай иш тутишимизга йўл-йўрик кўрсатишига ва умуман ультиматум ва шантаж тилида сўз юритишига йўл бермаймиз», - дейилади баёнотда.
ҚР ТИВ туркиялик ҳамкасбларининг мурожаатномаларини олганлигини тан оладилар.
«Қирғизистон ўз ҳудудида жойлашган хусусий турк билим юртлари бўйича Туркия расмийларининг мурожаатномасини диққат билан ўрганаётганлигини ва керакли ўринларда ваъзиятга қараб,  керак бўлганда долзарб  чораларни кўриши мумкин. Бу борада ҳуқуқий нормалар, икки томонлама шартнома асосларидаги келишимлар ва бошқа масалалар бор. Бироқ,    таъкидлаб айтамизки, бу масалаларнинг барчаси бизнинг давлатимизнинг ўз ички ишидир»,-деб айтилади ҚР ТИВи баёнотида.
Эслатиб ўтамиз,  Туркияда амалга ошмаган давлат тўнтаришидан сўнг унинг Президенти Реджап Тайип Эрдоган бўлиб ўтган ишларда муҳолифатчи исломий олим Фатҳуллоҳ Гюлленни айблади . 23 июл куни Фатҳуллоҳ Гюлленга алоқаси бўлган Туркиядаги мингдан зиёд ҳусусий мактаблар, 1200га яқин жамғарма ва ассоциациялар, 35 тиббиёт муассасалари, 19 уюшма ва 15 университетларни ўз қарори билан ёптириб, улардаги барча мулкларни давлат фойдасига ўтказиб берди.
Реджап Эрдогон маъмурияти ўтган йилларда ҳам Ф.Гюлленга қарашли бўлган чет давлатлардаги хусусий ўқув масканларини ёпиб ташлашга уринган. Масалан 2014 йилнинг баҳоридаги Р.Эрдагоннинг ташрифидан сўнг Озарбайжонда 11 турк лицейи ўз фаолиятини якунлаган. Бироқ 2014 йилнинг апрел ойидаги расмий Туркиянинг талаби Қозоғистонда қондирилмаган. Қозоғистон маориф вазирлиги республикадаги турк илм муассасалари давлат назорати ва таъминоти остида  эканлигини айтиб эътироз билдирган.
2015 йилнинг 27 май ойида Туркия Президенти Реджеп Эрдагон яна қайтадан Ф. Гюлленга алоқаси бўлган «Хизмет» харакатига тегишли  Қозоғистон, Тожикистон, Сенегал, Габон, Косова, Конго, Сомали ва Япониядаги турк лицейлар фаолиятини чеклаб қўйишни, ушбу давлатлар раҳбарларидан илтимос қилган.  Қозоғистон бу илтимосни бажариш имкониятини  ҳозирча топа билмагани учун қайта рад этган. Сабаби 25 йил давомида Фатҳуллоҳ Гюлленга қарашли  муассасалари, бу мамлакатда «илғор Европа андозаларидаги  маориф ўчоқларини очиш билан бирга минглаган қозоқ йигит-қизларини тарбиялаб, Қозоғистоннинг мансаб курсиларини эгаллатиб бўлганди. Бироқ Тожикистон раҳбариятига Реджеп Эрдагоннинг таклифи мойдек ёқиб тушди. Тожикистонда юқори стандартларга жавоб бераоладиган илм даргоҳларини республика маориф вазирлигига текинга ўтказиб олишди. Чинданда форсий забон республика учун пантуркизм ғояларини тарқатувчи бу илм даргоҳларини ёпиб ташлаш учун, бунданда қулай имкон топилармиди?! Шунингдек турк лицейлари Габонда, Сенегалда ва Эфиопияда барҳам топди.
Агар ўқувчиларимизнинг ёдларида бўлса, турк лицейларининг фаолиятлари янги асримиз  бошида Россияда, Ўзбекистонда ва бироз кейинроқ Турманистонда тўхтатилган эди. Ўзбекистон раҳбарияти  ушбу турк лицейларининг ва бизнесининг фаолияти «Троя оти» вазифасини ўташини жуда эрта фаҳмлаганини бугунги кун тасдиқлаб турибди.
Ваҳоланки, Фатҳуллоҳ Гюлленнинг иқтидори эвазига келган турк  илм масканлари 25 йил давомида жаҳоннинг барча бурчларида, ҳусусан Марказий Осиёда ҳам, ўқувчиларни имтиҳон билан саралаб  таълим бериб, шу ҳудуд давлатларининг элитаси сафига қўйишга улгурди. Ушбу масканларда таълим олган йигит-қизлар яна Ф. Гюлленга қарашли «Хизмет» харакати бизнес- савдо корпорацияларининг йўлови билан Марказий Осиё давлатларининг юқори эшалонларига йўл очишга улгурдилар. Балким яна бир неча йиллардан кейин Туркия халқи ўз мамлакатига келажакда «Хизмет» кўрсатиб берувчи, бошқа юртлардаги «Троянча отларини» ўз қўли билан бузуб ташлаган, бугунги раҳбарини бир умр қарғаб ўтармикин?!
Бироқ бугунги Туркиянинг расмийларининг Қирғизистонга талаби ҳам жуда осон бажариладиган вазифа эмас. Бугун Қирғизистонда Фатҳуллоҳ Гюлленга алоқаси бўлган 9 турк бошланғич мактаблари, 16 лицей, 2 Халқаро мактаб, Бир Халқаро «Ата Турк – Ала-Тоо» Дорулфунуни, «Замон» газетаси билан боғлик жаридалар ва «Адеп башати» жамғармаси фаолият кўрсатмоқда.
Жаҳон кризиси даврида  турк лицейлар таъминотини ўз гарданига юклаган Ф.Гюллен тасарруфидаги Қирғиз-Турк савдо концернларининг ўрни Қирғизистон иқтисоди учун жуда сезиларли. Қолаверса, Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Човуш ўғли таъкидлаганидай, гюлленчилар Қирғизистоннинг парламенти ва хукуматидан жой олишга улгурган. Туркия ўзининг юксак давлат салоҳияти ва бойликлари билан ўн йилликлар давомида республикамизда вужудга келтирган ўз аждаҳосини «Энди у ўзимга ҳам ҳужум қиляпди, шуни ўлдириб қўйинглар» демоқда. Лекин биз ҳам анойилардан эмасмизку?! Бизнинг  давлатчилигимизга, мустақиллигимизга нисбатан бундай ўз давлати мақсадларини кўзлаб, ғоявий диверсия уюштирганлар,  бизларга келтирган маънавий зиёнлари чиқимларини тўлаб бермайдиларми? Фатҳуллоҳ Гюлленнинг Туркия давлати бюджетидан кенг миқёсда фойдаланиб биз томонларда яратган "даҳшатли" интелектуал  маҳлуқлари энди ўз ватанингизгада а ҳужум қилса, демак ўшани пайдо қилган маблағларингиздан яна бир қисмини, уни ўлдириш учун ҳам ўзларингиз, яъни бугунги Туркия раҳбарияти тўлаб берсин деймизда!  Ахир хатто Анталияда  ҳам, мушук бекорга пляжга  чиқмаса керак. Шундай эмасми, ахир?!
 
Бўлим мақолалари
04.11.2024
04.11.2024 Ўзбекистон - ТДТ: Ягона ўтмиш ва умумий келажак
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммити тадбирларида иштирок этади.
01.11.2024
31.10.2024
19.09.2024
20.08.2024
27.06.2024
10.06.2024
05.06.2024
22.05.2024 Янги Ўзбекистон — инвесторлар учун ишончли мамлакат
Ҳар қандай ишга киришиш учун, аввало, молиявий асос даркор. Бизнес-ғоя ёки лойиҳа режаси қанчалик пухта ўйланган ва ҳисоб-китоб қилинган бўлмасин, у молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланмас экан, қоғозда қолиб кетаверади.