14.10.2016 22:36 Маҳмуджон Қозоқбоев, "Альянс-Пресс" ахборот-таҳлил агентлиги директори. Бишкек 3878

Атамбаевни Тошкентга бориш фурсати етди

Биз Қирғизистон президентининг Қофқозортига қилган ташрифини диққат билан кузатмоқдамиз. Гарчи Гуржистон билан иқтисодий алоқаларимиз анчайин сийрак бўлсада, дўстлик ришталарини улаш керак. Ха, албатта бугун, илгариги совет давридай”Боржоми”га ёлчиб қолдик, дўконларда грузин мусалласи ҳам сероб. Лекин гуржиларга, биз қайси маҳсулотни етказиб бераётирмиз? Буни билмайман. Лекин биз учун бунданда аҳамиятли ишлар бор. Қофқозорти яхшику-я, лекин яқин қўшни, узоқ қариндошдан аъло эмас-ми?!


Ташқи сиёсатда анчайин қаттиқ позиция тутган Президент Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг, Ўзбекистон шиддат билан ўзгармоқда, жаҳонга очилмоқда. Яқинда, узоқ муддатдан сўнг Андижонга бизнинг делегациямиз ташриф буюрди. Бу тадбир очиқликнинг рамзи эмасми?! Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти илгари алоқалар музлатилган, ёки қисман музлатилган давлатлар билан қайта муносабат тузишга тайёр эканини кўрсатди.

Буни МДҲнинг бошқа раҳбарлари ҳам сездилар.  Ислом Абдуғаниевичнинг  қабрини зиёрат қилгани Ўзбекистонга Владимир Путин, Нурсултон Назарбоев, Александр Лукашенколар  бордилар.  Мундоқ ўйлаб қарасанг , Белорусиянинг  Ўзбекистон билан умумий чегараси йўқ. Бизда эса, қисман жой-жойларда охиригача аниқланмаган- умумий чегарамиз бор. Шунингдек, икки томонда бир – бирининг дийдорига ташна  бўлган қариндош-биродарлар бор. Икки ўртада савдо-сотиқни ривожлантиришга интиқ бўлган тадбиркорлар бисёр.
Иймоним комилки, бизнинг президентимиз расмий Тошкентнинг кайфиятидаги ўзгаришлардан фойдаланиб қолиши керак. У албатта биринчи навбатда  ўша ерга бориши керак. Бошқа раҳбарларнинг ташрифлари олдида,  бу тадбир  тил қисиқликка йўйилмайди.  Ўз мамлакати учун буюк ишларни қилган марҳум президентнинг хотирасини ёд этишдай  қулай сабабни қўлдан чиқариб бўлмайди. Бизнинг давлат бошлиғимиз билан Ўзбекистоннинг бўлажак президенти орасида ўзининг ечимини кутаётган долзарб масалалар қатор турибди: чегаралардан бошлаб, бизнинг ҳудудимиз  ер остига жойлашган ва Ўзбекистон фаол фойдаланаётган Бурганди газсақлаш омбори масалалари, ўз ечимини кутаётган сув муаммолари..

Мен, албатта бундай бошқа давлатларга бўладиган ташрифлар бир ой ичида эмас, йил бўйи тайёрланишини биламан. Лекин шундай вазиятлар юзага келадики, ўз томонига узатилган дўстлик қўли ҳавода муаллақ қолмаслиги учун, тезроқ харакат  лозим бўлади. Айтгандай, Атамбаевнинг Шавкат Мирзиёев билан позитив нукндаги ҳамкорлик тажрибаси ҳам бор. Ўша фожиявий июн воқеалари пайтида  Атамбаев ўзи айтиб берганидек, у Вақтли Хукуматдан фақат Мирзиёев билан тўғридан-тўғри боғланиб тургани сабаб, конфликт  кенг ёйилиб кетилишига йўл қўйилмаган.  Шунинг учун  Алмазбек Шаршеновичга, ўз иш жадвалига Ўзбекистонга ташрифини киритиб қўйишни маслахат қилган бўлардим. Бундан  Қирғизистон кўп ютуққа эришиши муқаррардир.
 
Бўлим мақолалари
04.11.2024
04.11.2024 Ўзбекистон - ТДТ: Ягона ўтмиш ва умумий келажак
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммити тадбирларида иштирок этади.
01.11.2024
31.10.2024
19.09.2024
20.08.2024
27.06.2024
10.06.2024
05.06.2024
22.05.2024 Янги Ўзбекистон — инвесторлар учун ишончли мамлакат
Ҳар қандай ишга киришиш учун, аввало, молиявий асос даркор. Бизнес-ғоя ёки лойиҳа режаси қанчалик пухта ўйланган ва ҳисоб-китоб қилинган бўлмасин, у молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланмас экан, қоғозда қолиб кетаверади.