29.10.2016 00:26 Бишкек 3521

Навбатдаги Қирғизистон президенти жанубдан бўладими?

Ўтган сафар биз бўлгусидаги Бош вазирни тайинловида хукумат кризиси ва бошқарув коалициянинг тарқаб кетиши қандай таъсир этишини таҳлил этган эдик. Эслатиб ўтамиз, агар бизнинг анализларимиз тўғри бўлса, коалициянинг тарқалиши , унга атайлаб «Республика»ни киритиш учун кўрилган чорадир. Аниқроқ айтганда, бу чора Бош вазир курсисига ўша партия ва унинг фракциясининг лидери Омурбек Бабановга йўл очишдан иборат эди. Агар бу тайинлов ҳозирда бўлмасада, ҳар қалай яқин ойлар орасида амалга ошиши мумкин. Лекин бугун бизни Атамбаевнинг ўрнига ким президент бўлиши қизиқтиради.


Қирғизистон тарихида хокимият тепасида вақти вақти билан шимол ва жануб кланларини алмаштириб туриш анъанага айланган. Усубалиев шимолдан, Масалиев жанубдан. Акаев шимоллик, Бакиев жанублик. Атамбаев ичкиликлардан бўлсада, лекин унинг келиб чиқиши шимолдан, Чуй вилоятининг Арашанидан. Бундоқ , деб ўйласанг давлат тепасига жанублик келиши керак. Бўлмаса, енгил қилиб айтганда тушунмовчилик кўпаяди. Бироқ гап бунда ҳам эмасдай.
Конституция бўйича Референдум ҳатто «осмондан тош ёғсаям» ўтадиганга ўхшаяпди. Шу янги ҳафтада депутатлар, улар орасида қатор «Ата-Мекен»чилар ҳам ўзгартиришларни  учинчи ўқувида қабул қиладиган аҳволда. Ҳа, бошқача айтганда бу партиянинг тарқаш арафасида тургандай. Узун қулоқ гаплар бўйича «Ата-Мекен» Бишкек шахар кенгаши сайловида қатнашмасмиш. Ахир пойтахт кенгаши сайловларида иштирок этиш ҚР ҳар бир партияси учун стратегик аҳамиятга молик эмасмиди?! Айтишларича пул йўқ эмиш?! Нега йўқ бўлади? Нега деганда,  илгариги потенциал ҳомийлар партияни ютиб чиқишига ишонмай қўйганлар… Хўш, агар референдум бўйича қонун парламент томонидан қабул бўлди ҳам дейлик. Ундан кейин нима бўлади? Референдум ташкилотчиларининг ишонтиришича Конституцияга ўзгартиришлар киритиш орқали ҳудудчилик масаласи ўзининг ўткирлигини йўқотади.
Бош вазирнинг ваколатлари кескин кўпаяди. У ўз-ўзидан халқ томонидан сайланган президент билан тенг келувчи тарозунинг пасангисига айланади. Агар Бош вазир шимолдан бўлса, президент жанублик бўлиши ойдай равшан иш.
Бизнинг илгариги тахминимизга кўра, юзага келган шартномага кўра Бош вазир Омурбек Бабанов бўлади. У шимолнинг Талас вилоятидан. Демак унга нисбатан пасанги албатта жанублик бўлиши шарт. Бироқ у айнан ким? Масала шунда. Бу номзод балки ҚСДПга яқин бўлган Жээнбековлар кланиданми (Сооронбай Жээнбеков 20 йил илгари ҳам 1995чида илк бора Жогорку Кенгашга сайловларга айнан шу партия сафида борган). Хўш яна ким бор? Бу саволга энди вақт жаноблари жавоб беради. Президент бўладиган инсон албатта таниқли бўлиши шарт. Нима бўлганда ҳам жанубликлар орасида  А. Атамбаев танловига лойиқ таниқли инсонлар унча кўп эмас.  

 
Бўлим мақолалари
04.11.2024
04.11.2024 Ўзбекистон - ТДТ: Ягона ўтмиш ва умумий келажак
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммити тадбирларида иштирок этади.
01.11.2024
31.10.2024
19.09.2024
20.08.2024
27.06.2024
10.06.2024
05.06.2024
22.05.2024 Янги Ўзбекистон — инвесторлар учун ишончли мамлакат
Ҳар қандай ишга киришиш учун, аввало, молиявий асос даркор. Бизнес-ғоя ёки лойиҳа режаси қанчалик пухта ўйланган ва ҳисоб-китоб қилинган бўлмасин, у молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланмас экан, қоғозда қолиб кетаверади.