08.06.2017 14:35 Маҳмуджон Қозоқбоев, «Альянс-Пресс» ахборот – аналитика агентлиги директори Ўш 4803

Бу сафар Қирғизистон жануби ўзбеклари ким учун овоз беради?

Икки йил муқаддам Жогорку Кенгаш сайловлари арафасида Агентлигимиз республикамизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партияларнинг таҳлилий нуқтаи назардан плюс ва минусларига эътибор қаратган мақолани кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилган эди. Умуман олганда бизнинг таҳминларимиз тўғри чиққанди. Бу сафар мамлакатимиз янги бурулиш – президентлик сайловлари даврига келди. Энди бу сафарги сайловларда асосан жанубий ҳудудда жойлашган ўзбек этник гуруҳи ким учун овоз беради?


Ҳозир бу борада бирор нима дейишим қийин. Лекин «юрак билан сайланг!» деган, эҳтиросларга асосланган шиор жуда ҳам ҳавфлидир. Ширин сафсата ва чиройли сўзлар, бироқ булар замиридаги пуч,қуруқ ваъдалар билан халқнинг  қорни тўймайди. Энди ақл билан сайлайдиган пайт келди. Номзодларнинг реал қилган ишларига қараб баҳо бермоқ керак. Агар  бундай бажарилган ишлар бўлмаса  у умуман  номзод эмас.
Биз аввало бўлгувчи номзодларни аниқлаб олишимиз керак. Номзодлар жуда кўп бўлиши мумкин, лекин реал олушув тўрт киши орасида бўлиши ақлга тайин. Булар Темир Сариев, Бақит Торобаев, Омурбек Бабанов ва Сооронбай Жээнбековлар. Булар кафолатланган катта фоиз овоз оладиганлар. Қолганлар қанчалик лунжини шиширмасинлар, баҳосини оширмасинлар, улар сўровномалар қайд этгандай жуда оз овоз соҳибларидирлар. Уларга берилган овоз ҳавога учиши турган гап.
Бироқ, яхшироқ ўйлаб кўрилса, юқоридаги икки номзодга ҳам «нон йўқлиги» сабаб рўйхат  яна қисқариб кетиши мумкин.  Сариев расмий сайлов пойгалари эълон қилинмай туриб, Жанубда ўз сайлов штабларини кўпайтирганига қарамай уни бу ҳудудда  сайлайдиганлар бармоқ билан саноқли . Торобаев эса шимолдан овоз олиши мушкулдир. Шимолликларнинг қалбини ўзи учун  минглаган текин лампочкалар билан ҳам ёритолмаслиги аниқ.
Шунинг билан сиёсий шахмат тахтасида фақат икки кучли рақиблар – Сооронбай Жээнбеков ва Омурбек Бабанов қолмоқда. Жээнбековнинг  ёши катта. Бироқ 59 ёш сиёсатчи учун етуклик белгиси, тажриба ҳам, куч-қувват ҳам етарлик.  Бабанов ҳам ёш бола эмас 47га кирди.  Сиёсатнинг сирпанчиқ майдонида туриб қолиш машаққатлари сочини оқартирди, овозида илгаргидек эҳтирос сўнганлиги кўриниб турибди.
Уларнинг  сиёсий қарашлари қандай? Этник гуруҳларни  уларнинг  миллатлараро масалаларга муносабатлари  қизиқтириши табиий. Жээнбеков оғир босиқ инсон, бунақа масалаларда енгил-елпи гапларга ўрин бермайди. Олатасир июн воқеаларидан кейин миллатлараро конфликт кенг кулоч ёзиб кетмаслиги учун анчайин харакат қилди. Ўша пайтлари мен  Ўш шаҳри яқинидаги яккатутлик нохақдан орган вакиллари томонидан ҳибсда ушлаб турилган йигитлар хақида  у губернатор бўлган Ўш вилоят давлат маъмуриятига мурожаат қилганман. Сооронбай Шарипов ўзи тутқундаги йигитларнинг волидалари билан суҳбатлашиб, ваъзиятни аниқлаб, уларни озодликка чиқартирган. Нохақдан иш кўрган бир неча орган ҳодимларини ишдан олдирган. Туҳмат сабабли маҳкамага тортилиб, сўнг губернатор томонидан озод бўлганлар  26 киши эди! Бу фақат менинг билганларим.
Омурбек Бабанов ҳам миллатлараро муносабатлар борасида яхши гапларни айтган. Бироқ  у 2015 йилги парламент сайловлари орасида Қамчибек Ташиевнинг «Ата-Журт» партияси билан қўшилиб кетди. Тўғри, ушбу компаниядан сўнг уларнинг йўллари айро кетди дейишади. Бироқ менинг ўзим учун «Республика» ва «Ата-Журт» иккиси бирми ёки бошқа-бошқами билмайман. Шунинг учун савол бергим келади: Бабанов билан Ташиевнинг ғоялари умумийми ёки йўқми. Бунингдек бирлашишга борганларда фақат биргина «Қандай қилиб бўлмасин Ҳокимият устига келиш ғояси устивор бўлмайдими»…
Сооронбай Жээнбеков қуруқ ваъда бермаган, табиатан камгап. Бабанов эса аксинча, кўп ваъдалар берган. Энг кўп ваъдаларни у 2010 йилги парламент сайловлари арафасида берган. Оз процентли ипотекалар, «ўз нарҳидан паст» электрэнергияси хақида.  Бош вазир бўлган Бабанов пайтида иқтисод гуркираб кетмагани майликуя, бироқ унинг «Республика» партияси мамлакат электроэнергиясига кураторлик қилган даврда Жанубий регионда истиқомат қилган ўзбеклар хонадонларига РЭСлардан келган «осмон баҳоси»даги жарималар кўпчиликнинг ҳотиридан чиқанича йўқ. Жээнбеков премьерлигида Миллий статистика комитаси маълумоти бўйича иқтисод секинлик билан бўлсада бош кўтармоқда. Бу факт.
С.Жээнбековнинг оппонентлари у хақида турли қўрқиничли ваҳималарни тўқиб, тарқатишмоқдалар. Агарким, Жээнбеков президент бўлиб қолса, биз Бакиев ва унинг укалари даврига қайтиб қолар эканмиз. Бироқ Асилбек Жээнбеков акаси Бош вазир бўлиб тайинланиши туфайли Жогорку Кенгаш спикерлигини ўз ихтиёри билан топшириб берган. Агар бунингдек параллелларни улай берсак, Омурбек Бабанов пул ишлаш услуби билан «шахзода» Максим Бакиевга ўхшаб қолмайдими?! Ахир узун-қулоқ гапларга қараганда у билан Бабанов умумий бизнес юритган эканку.
Албатта юқорида ёзганларим ҳаммаси менинг таҳлилчи сифатидаги шахсий фикрларимдир. Шунинг учун сайлов жараёнлари ва номзодлар борасидаги сизларнинг фикрингизни билиш ва ўрганиш мақсадида ушбу мақоламни «Фейсбук» ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифамда муҳокама учун қўймоқчиман.  Сизларнинг фикрингизни билгандан сўнгина мақола бошидаги саволга жавоб топсак бўлади.
 
Бўлим мақолалари
04.11.2024
04.11.2024 Ўзбекистон - ТДТ: Ягона ўтмиш ва умумий келажак
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммити тадбирларида иштирок этади.
01.11.2024
31.10.2024
19.09.2024
20.08.2024
27.06.2024
10.06.2024
05.06.2024
22.05.2024 Янги Ўзбекистон — инвесторлар учун ишончли мамлакат
Ҳар қандай ишга киришиш учун, аввало, молиявий асос даркор. Бизнес-ғоя ёки лойиҳа режаси қанчалик пухта ўйланган ва ҳисоб-китоб қилинган бўлмасин, у молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланмас экан, қоғозда қолиб кетаверади.