14.06.2017 14:56 М.Қозоқбоев 3712
Ижтимоий тармоққа Ўзбекистон тузумига муҳолифат бўлганларнинг интернет газетаси қандайдир матн чоп этилган. Кейин эса у бошқа эмиграциядаги ресурсларда қайта босилган. Ушбу чиқишлар юртимиздаги бўлажак президентлик сайловлари билан боғлиқ эканига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Матн устига қўйилган фото суратларда Алмазбек Атамбаев билан Омурбек Бабанов акс этган.
Матннинг маъноси бўйича Жалолобод вилоятида ўзбеклар ўзларини «иккинчи сорт» одамлари деб ҳисоблайдилар. Бу ҳудудда давлат муассасаларида ишлаётган бирор ўзбек миллатига мансуб врач ёки ҳамшира қолмаган. Оддий ўзбеклар учун дорихоналарда дориларни баланд нарҳда сотидилар. Бу албатта хақиқатга зид сўзлар. Ўшда ҳам, Жалолободда ҳам ўзбек миллати вакилларидан ҳам медиклар оз эмас. Ҳориждаги муҳожирлар балки бизнинг аптекаларда оддий аналгинни ҳам паспортга қараб сотадилар деса ишонсалар керак-да?!
Шунингдек юқоридаги матнда Жалолобод вилоятида «ўзбек ва тожик тилдаги мактаблар сони кескин камаймоқда» дейилган. Ваҳоланки, илгари ва ҳозирда ҳам Қирғизистон бўйича фақат Боткент вилоятига қарашли Лайлак ва Қадамжой туманларида тожик тилли мактаблар бўлган ва ҳозир ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек ё АҚШ, ё Канадада истиқомат қилаётган - шу матннинг муаллифи ҳеч қандай далолатсиз Омурбек Бабановни ўзбек этник гуруҳларига хақида миллатчилик руҳидаги гапларни айтиб юрибди (Шахсан ўзим бундай гапларни эшитмаганман), деб айбламоқда.
Хўш бу борада нима дейиш мумкин? Бу хақда фақат битта нарсани айтиш керак. Бу ўзбек ва рус тилларида тайёрланган анчайин йўнилмаган ва нўноқ матн ҳорижий маҳсус хизматларнинг иши экани аниқ. Буни ташқаридаги ҳолис бўлмаган кучларнинг юртимизда бўлажак сайловлар арафасида вазиятни издан чиқаришга бўлган харакат деб тушуниш мумкин. Энг ачинарлиси бу каби провокация уларнинг охирги уринишлари бўлмаса керак деган хавотирларни пайдо қилмоқда. Шунингдек ҳорижий «меҳрибонларга» дорихона ва мактабларни ўрганишни Манхеттен каби шахарлардан бошлашни тафсия қилар эдик. Биз Қирғизистон фуқаролари ўз масалаларимизни ўзимиз ечишга харакат қиламиз. Бизларнинг бор ва уйдурма – тўқилган муаммоларимизни чайқов қилишни бас қилсинлар. Қирғизистондаги тинчлик ва барқарорликка раҳна солаётган қора кучлар ниятларига етмагайлар.
Бўлим мақолалари
04.11.2024 |
|
04.11.2024 |
Ўзбекистон - ТДТ: Ягона ўтмиш ва умумий келажак
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммити тадбирларида иштирок этади.
|
01.11.2024 |
|
31.10.2024 |
|
19.09.2024 |
|
20.08.2024 |
|
27.06.2024 |
|
10.06.2024 |
|
05.06.2024 |
|
22.05.2024 |
Янги Ўзбекистон — инвесторлар учун ишончли мамлакат
Ҳар қандай ишга киришиш учун, аввало, молиявий асос даркор. Бизнес-ғоя ёки лойиҳа режаси қанчалик пухта ўйланган ва ҳисоб-китоб қилинган бўлмасин, у молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланмас экан, қоғозда қолиб кетаверади.
|