27.06.2017 10:01 Бишкек 3375
Қирғизистон навбатдаги президент сайловлари арафасида. Сооронбай Жээнбеков,Омурбек Бабанов, Темир Сариев ва бошқа номзодлар президент лавозимини эгаллаш учун мусобақага чиқадиган кез. Номзодлардан бири бўйнига президентлик нишони илинган шоколад нусхаси билан безалган тортга буйрутма берди. Бироқ бу лавозим бугунги кунда соҳибига қандай ваколатларни бераолади?
Ўтган йили Қирғизистонда конституциявий референдум ўтказилди. У президент ваколатларини жиддий равишда чеклаган ҳолда, Бош вазирнинг имкониятларини кенгайтирди. Умуман олганда президентнинг энг асосий вазифаси - ташқи сиёсатни бошқариш ваколати сақланиб қолинди. Албатта ташқи сиёсатни у, Бош вазир билан биргаликда бошқарсаларда, бироқ мамлакатнинг стратегик йўналишларини белгилаш президент ваколатига қолдирилди.
Президентнинг ички сиёсат, иқтисоддаги роли анчайин чегараланган. Шунинг учун халқимиз илгариги одат бўйича президентнинг қўлидан кўп ишлар келиши, яъни вазирларни ишдан олиш, ижтимоий муаммоларни ечиши, мактаблар, йўллар, касалхоналарни қуришга ва бошқа кўп масалалар бўйича фармойишлар бера олади деган фикрларга бориши мумкин. Халқнинг айнан шу янгиликларни тушунмаслигидан жуда кўп номзодлар фойдаланиб қолишга харакат қиладилар. Улар ҳудудларимиздаги аҳолига ўз қўлидан келмайдиган нарсаларни, ҳатто уйларининг томларини ёптириб, ёки йўқ ердан қудуқ қаздириб беришга ваъда қилишлари мумкин.
Қандай қилиб, бўладиган ишни, ёлғондан ажратиб олиш мумкин? Бунинг учун президент ваколатларини конституцияга мувофиқлигини текшириш керак бўлади. Агар номзод мен аҳоли пунктларини янги рақамли технологиялар билан таъминланган «ақлли шахар»ларга айлантираман десалар, бундайларга ишонманглар. Бундайин чораларни фақат Хукумат бошлиғи-Бош вазир ва жой-жойлардаги муниципалитетлар амалга оширадилар. Агар номзод Қирғизистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни чет ўлкаларга кириб боришини таъминлайман, юртимиз экспорт потенциалини ошираман деса бу сўзларга ишонса бўлади. Ҳарқалай ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий масалаларни ечиш президент ваколатига киради. Шунинг учун бўлғуси президент учун бунақа ваъда назарий жихатдан бажарилса бўладиган иш.
Бош прокуратура эса бу алоҳида масала. Президент Бош прокурорни тайинлайди. Лекин бу Бош прокурор унга тўғридан тўғри бўйсунади дегани эмас. Ахир Бош прокурор аввалам қонунга бош эгиши керак. Албатта бу масалада кўп икир-чикирлар бор… Бош прокуратура жиноий иш очиши мумкин, лекин уни тергов қилиш ИИВнинг вазифага киради. Ички ишлар вазирини эса ишга тайинлайдиган ва вазифасидан оладиган ҳам Бош вазир бўлади.
Қисқача айтганда, ўтган йили нима сабабдан конституция бўйича референдум ўтказилгани аён бўла бошлайди.Энди Алмазбек Атамбаев айтганидек, на президентнинг ва на премьернинг бошқарувнинг барча жабҳаларини «аждарҳо» бўлиб, ўз қўлига жамлаб олишга имконият қолмади. Энг муҳими, бу икки томон шу ваколатларни деб, бир-бирлари билан жанжаллашиб кетмасаларгина бўлгани. Шунинг учун Қирғизистоннинг президенти ҳам, премьери ҳам бир командадан бўлгани аъло эди.
Бўлим мақолалари
04.11.2024 |
|
04.11.2024 |
Ўзбекистон - ТДТ: Ягона ўтмиш ва умумий келажак
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммити тадбирларида иштирок этади.
|
01.11.2024 |
|
31.10.2024 |
|
19.09.2024 |
|
20.08.2024 |
|
27.06.2024 |
|
10.06.2024 |
|
05.06.2024 |
|
22.05.2024 |
Янги Ўзбекистон — инвесторлар учун ишончли мамлакат
Ҳар қандай ишга киришиш учун, аввало, молиявий асос даркор. Бизнес-ғоя ёки лойиҳа режаси қанчалик пухта ўйланган ва ҳисоб-китоб қилинган бўлмасин, у молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланмас экан, қоғозда қолиб кетаверади.
|