07.09.2017 15:33 Маҳмуджон Қозоқбоев - сиёсий шарҳловчи Бишкек 3859

Ўзбекистон президентининг ўз танлови

Ушбу ҳафтада Қирғизистонга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташриф ясади. Бу ташриф- тарихий ташриф эканлиги тан олинди. Бунинг натижаси ўлароқ ўн йилликлар давомида ечимини кутиб ётган муаммо – чегара масалалари ечилди. Қирғизистон билан Ўзбекистон муносабатлари принципиал янги босқичга кўтарилди.


Айтиш мумкинки, Ўзбекистоннинг янги президенти бизнинг мамлакат билан яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган геосиёсатни танлаб олди.
Бу ташрифга қадар узоқ ва мураккаб музокаралар юргизилди. Улар Бош вазир Сооронбай Жээнбековни Самарқанддаги  мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимига қатнашганидан бошланган. Кейин эса, ўтган йилнинг охирида Самарқандга ҚР президенти Алмазбек Атамбаев ташриф ясади. Шавкат Миромонович билан улар илгаридан яқин эдилар, бироқ бу ташриф бутунлай бошқача дўстона кўтаринки руҳда ўтди. 

Икки президент ўзлари орасида пайдо бўлган қардошлик ришталари хақида саъмимий суҳбат қурдилар. Шавкат Мирзиёев «Самарқанд руҳи» хақида сўйлади. Ўшанда  давлат чегараларини демаркация қилиш бўйича барча баҳсли масалаларни 2017 йилнинг якунига қадар ечиб олиш борасидаги дастлабки келишимлар пайдо бўлди.
Бу келишимлар амалга ошишига кўпчилик экспертлар ишонишмаган. Ахир баҳсли масалалар 25 йил илгари, икки мустақил давлат пайдо бўлган пайтдан бери мавжуд эди. Бир неча ойлар давомидаги музокараларда бизнинг Бош вазир Сооронбай Жээнбеков ва унинг ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Ариповнинг учрашуви ҳал қилувчи вазифани ўтади.
 6 сентябрда барча ҳавотирлар барҳам топди. Чегара чизиғининг 85% аниқлаштиргувчи шартнома имзоланди. Унинг қолган 15 % ни аниқловчи шартнома октябр ойида Алмазбек Атамбаевнинг Тошкентга жавобий расмий ташрифида имзоланиши кутилмоқда.
Бироқ бу натижалар билангина икки давлат раҳбарларининг музокараси битгани йўқ. Музокалар якуни бўйича журналистлар билан мулоқат чоғида Шавкат Мирзиёев яна бир шов-шувга сабаб бўлган янгилик билан ўртоқлашди: Қирғизистон ва Ўзбекистон гидроэнергетика соҳасида икки томонни қониқтирувчи ечимга келдилар. Тошкент Қамбарота ГЭСи бўйича илгариги давосидан кечди. Бундан ташқари Ўзбекистон президенти бу гидроэлектростанция хақида « бизга керак ва у Ўзбекистон иштирокида қурилиши керак» деб айтди. Шунингдек, Ўзбекистон яна бошқа қўшма лойиҳалар бўйича ҳамкорликка тайёр.  Ўзбекистон товарлари учун мўлжалланган  янги Андижон-Ўш-Эргаштом трассасини очиш лойиҳаси шулар жумласидандир.
Чегараларда ўтказиш режими радикал тарзда соддалаштирилади. Ўзбекистон президенти очиқ-ойдин айтганидай, фақатгина яқин қариндошининг дафн маросимига чақирув телеграммаси билан чегарадан ўтиш ҳолати энди  қайтмас ўтмиш бўлиб қолади. Алмазбек Атамбаев бу чегара конфликтлар чегараси эмас, балки «дўстлик ва яхши қўшничилик дарбозалари» бўлиб қолишини эътироф этди.
Юксак ўзбекистонлик меҳмон назаридан Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтаётган сайловолди жараёни ҳам четда қолмади. Шавкат Мирзиёев унга нисбатан муносабатини жуда аниқ ифода этди. Албатта, унинг юксак мавқеи аниқ бир исм-шарифни айтишга йўл қўймайди. Чунки танловни фақатгина Қирғизистон халқи қилади.
Ўзбекистон президенти, Алмазбек Атамбаевнинг сиёсатини энг яхши давомчиси бўлган номзоднинг президентлик сайловларда ғолиб бўлишини исташини эътироф этди. Бунинг билан у баҳорда Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин Атамбаев билан суҳбатида қўллаган шаклдаги иборага айнан ўхшаш сўзларни айтди. Шубҳасиз улар иккиси ҳам бир одамни назарда тутганлар.
Алмазбек Атамбаев «Қирғизистон учун энг яхши танлов» деб эътироф этган ва унинг ишининг асосий давомчиси бўлган Сооронбай Жээнбеков сайлов пойгасида қатнашиш учун Бош вазирликни топширгани сабаб, бу музокарада қатнаша олмади.
Бироқ Мирзиёев билан парламент фракциялари раҳбарлари учрашдилар. Фракция раҳбарлари учун у ёқимли сўзларни айтди. СДПК лидери Иса Омуркуловга Шавкат Мирзиёев социал-демократлар «мустаҳкам етакчи партия» эканлигини қайд этди. Омурбек Бабановга, «унинг хақида кўп эшитганини» айтди. Бироқ у хақида кўп яхши ёки ёмон гап эшитганлиги аниқламади. Ваҳоланки, яқин орада Ўзбекистонга тегишли саналган электрон ОАВда Омурбек Бабанов билан боғлиқ жанжалли воқеаларга доир батафсил матераллар ёруғ кўрган эди. Шунинг учун ўзи хақидаги турли миш-мишлар тарқалишини олдини олган Омурбек Бабанов кенг жамоатчиликка, ўз фаъолиятини Мирзиёевга манзур бўлгани айтишга шошилди шекилли. Бироқ ўзбек президенти бу сўзлар билан у хақида нима демоқчи бўлгани Бабанов учун сир бўлиб қолгани аниқ.
 Машойиҳлар айтганидай, ғалабанинг отаси кўп бўлади, фақат мағлубият етимдир. Ахир Алмазбек Атамбаев, Сооронбай Жээнбеков, президент ва ҳукумат аппаратлари, ташқи ишлар вазирлиги олиб борган энг мураккаб музокалар жараёни натижасидан кўпчилик ўзининг баҳосини ошириш учун фойдаланмоққа уриниши тушунарли ҳол.
Бироқ бирор киши «саломатмисан?» деб қўйгани, унинг соғлиги билан чиндан қизиққанлигини билдирмайдику. Бу тарбия кўрган инсонлар учун қабул қилинган оддий мулоқот меёри эканлиги кўпчиликка аён. Агарким киши: «Сиз хақингизда кўп эшитганман» деса, бу одам унга ёқимли эканлиги англатмайди. Бу сўзларни умумий жумладан юлиб олиб, ўзини баҳосини ошириш яхшими?
Бироқ бу муҳим гап эмас. Муҳими  иш бажарилиши керак эди. Иш эса юқорида бўлган раҳбарият томонидан амалга оширилди. Ишонамизки, олдимизда турган сайловлар очиқ – ойдинликда, адолат билан ўтади. Оллоҳга беадад ҳамду саънолар бўлсинким, бугунги кунда Ўзбекистон, Россия ва бошқа мамлакатлар билан дўстона алоқалар тикланди ва бу йўналишнинг бардавомлигини сайловчиларимиз ҳам танлаб олгайлар. Инша Аллоҳ!

 
Бўлим мақолалари
04.11.2024
04.11.2024 Ўзбекистон - ТДТ: Ягона ўтмиш ва умумий келажак
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммити тадбирларида иштирок этади.
01.11.2024
31.10.2024
19.09.2024
20.08.2024
27.06.2024
10.06.2024
05.06.2024
22.05.2024 Янги Ўзбекистон — инвесторлар учун ишончли мамлакат
Ҳар қандай ишга киришиш учун, аввало, молиявий асос даркор. Бизнес-ғоя ёки лойиҳа режаси қанчалик пухта ўйланган ва ҳисоб-китоб қилинган бўлмасин, у молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланмас экан, қоғозда қолиб кетаверади.