16.08.2015 19:54 Ўш 6276
Янги хафтадан бошлаб Жанубий пойтахтимизда “Хавфсиз Ўш” номли янги лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу лойиҳа илгари юртимизда старт олган “Таза коом” ( “Тоза жамият”) номли каттакон лойиҳанинг бир қисмидир. Бизнинг “Альянс-Пресс” ахборот агентлигимиз саволларига жавоб берган “Ҳавфсиз Ўш” лойиҳаси муаллифи Влад Ткачевга кўра, Ўш шаҳри кўчаларига видеокузатқичлар ўрнатилади. Бунингдек чора билан ҳайдовчиларни йўл қоидаларига қатиъй амал қилиш ва кўчаларимиз ҳавфсизлигини таъминлашга зўр туртки бўлади. Бугунги кунда Ўшда 41 светофор ишлаб турибди. Улардан 26 донаси янги светодиодли рақамли светофорлардир. Шунингдек Япония Элчихонасининг кўмаги ила бешта чорраҳада марказий бошқаруви Ўш шахар ИИБси назоратида турган видео кузатувчилар ҳам демонтаж қилинади. Транспорт воситаларининг табора кўпайиши, кўчаларимизнинг торлиги, ҳамда транспорт оқимларини тезланиши оқибатида йўл тўсиқлари (“пробкалар”) кўпаймоқда. Шунингдек Ўш шаҳрининг йирик кўчалари саналмиш Масалиев -Алишер Навоий, Масалиев-Абдукадиров, Масалиев- Монуев, Масалиев-Раимбеков ва Ленин-Абдукадиров, Ленин-Навои, ва яна Қурвонжон дадҳо –Айтиев, Қурвонжон дадҳо А. Навои кўчаларида ер остки пиёдалар ўтиш йўли бўлмагани учун инсонлар хаётига зомин бўлиш ҳавфини кучайтирмоқда. Бу кўчаларга видеокузатув ускуналари билан бирга Ўш шахар ИИБсида ягона автоматик тарзда йўл харакатини бошқарув тизимини ўрнатиш керак.
“Бунинг чораларни амалга оширишдан олдин биз Ўш шахар маъмурияти билан шахар кўчаларидаги йўл ҳавфсизлигига даҳлдор ускуналарни ўрнатиш бўйича атрофлича келишганимиздан кейин, лойиҳамизнинг қиммати аниқ бўлади. Лекин биз талаб қиладиган маблағлар илгари Республика ИИВ атайлаб Ўш шаҳри учун тайёрлаган лойиҳаси сметасидан анча арзонга тушади ”- дейди биз билан суҳбатда Влад Ткачев.
Эслатиб ўтамиз “Тоза жамият” лойиҳаси Қирғизистон Социаль Демократлар Партияси ҳомийлигида олиб борилмоқда.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|