18.11.2015 20:07 3423
Учрашув Қирғизистон фойдасига 1:0 хисоб билан якунланди
17 ноябр куни оқшом Бишкекда 2018 йилги Жаҳон чемпионлиги ва 2019 йилда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига, навбатдаги саралаш мусобоқалари асносида Қирғизистон ва Иорданиянинг футбол бўйича терма командалари учрашишдилар. Ҳалқаро учрашув пойтахтнинг Кожомқум спорт саройи ёнидаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтди. Ўйин бошланишидан олдин хавфсизлик хизматлари, ички ишлар вазилиги хизматчилари кучайтирилган тартибда стадионни ва унинг атрофини назоратга олдилар.
Футбол судьясининг хуштагига қадар командалар ва футбол ишқибозлари Париждаги хунрезликдан халок бўлганларнинг хотираси учун бир муддат сукут сақладилар. Бир неча ўнлаб прожекторлар ёритиб турган стадион ўйин қизғин тус олди. Футбол фанатларининг давомли кучли ҳайқириқлари остида бошланган ўйиннинг 48 минутида бизнинг ярим ҳимоячимиз Антон Землянухин учрашув тақдирининг ҳал қилувчи голини киргизди.
Учрашув Қирғизистон фойдасига 1:0 хисоб билан якунланди. Ўйиндан сўнг Қирғизистон Республикаси Бош вазири Темир Сариев футболчиларимизга 200 000 сўм мукофотини топширди.
Бўлим мақолалари
08.08.2024 |
|
25.07.2024 |
|
11.04.2024 |
|
25.03.2024 |
|
21.10.2023 |
|
08.09.2023 |
|
26.06.2023 |
|
14.12.2022 |
|
11.06.2022 |
|
04.02.2022 |
|