20.11.2015 18:13 3449

Самбо

Ўш шаҳрининг спортчилари Мароккодаги беллашувда кумуш ва мис медалларга эга бўлдилар.

 
Кеча 19 ноябр куни Марокконинг Касабланка шаҳрида самбо бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган спортчилар  қайтиб келдилар. Спортчиларни Ўш Ҳалқаро аэропортидан кутиб олгани Ўш шахар Вице мэри Ильичбек Эргешов  ва шахар спорт комитети раиси Киличбек Саркарбаев  ва спорт ишқибозлари кутиб олдилар.
Ушбу муносабат билан Ўш шахар Вице-мэри И. Эргешов журналистлар билан  мулоқатда:
«Ҳар бир ютуққа эришган спортчи ўлкамизнинг спорт соҳасидаги обрўини юқори даражага кўтаради. Шунинг билан бирга уларнинг ютуқлари ёшларимизни спортга бўлган қизиқишини ортириб, ёш авлодга энг яхши ибрат вазифасини ўтайди»-деди.
Касабланка шаҳрида 12-15 ноябр кунларида бўлиб ўтган  Жаҳон чемпионатида  18 ёшдан юқори бўлган самбочилар қатнашган. Жумладан  унда Ўш шаҳридан 5 спортчимиз иштирок этди.  Улардан 80 кг вазн бўйича Самат Жанибек ўғли 2 ўринни эгаллаган бўлса, 62 кг вазнда Ўрозбек Автандил ўғли  3 ўринни эгаллаган. 
 
Бўлим мақолалари
08.08.2024
25.07.2024
11.04.2024
25.03.2024
21.10.2023
08.09.2023
26.06.2023
14.12.2022
11.06.2022
04.02.2022