24.11.2015 00:45 3411

Қўшнингни ўғри тутма!

Ҳалқумни ҳалол сақлаш учун синалган жойда овқатланиш даркор бўлади

Бишкек шаҳрида яқинидаги Ак-Жол  айилида эшакларни сўйиш билан боғлиқ  гап сўзлар пойтахт  умумий овқатланиш тармоқларининг бозорини касод қилган эди. Оммавий ахборот воситалари Ак-Жол  айилидаги эшак сўйиладиган қушхона  собиқ молия бозори назорати Давлат хизмати бошлиғи Юруслан Туйчибаевга қарашли деб чиққан эдилар. Ю.Тўйчибоев  аёлига тегишли бўлган оғилхонани  «Кайтал» фирмасига ижарага берилганини  ва у фирманинг хужжатлари жойидалигини айтганди. «Кайтал» фирмасининг эгалари ҳам « Хитой томонга эшак гўштини экспорт қилаётган эдик, ишимизга ҳалал берганингиз учун  судга бериб «компенцация» тўлатамиз»  деб журналистларга дағ-даға қилганди. Хуллас жорий йилнинг бошида бошланган «эшак иши» йилнинг этагида ҳам бир ёқли бўлгани йўқ.
Бироқ бу масала иккинчи пойтахтда ҳам кўтарилгандай бўлди. Бизнинг «Альянс-Пресс»га хабар беришларича, Ўш атрофидаги қишлоқ хукуматларига қарашли эски омборхоналарнинг бирида кўплаб эшаклар бўрдоқига боқилаётган эмиш. Бу масалага ойдинлик киритиш учун тегишли хизматларга мурожаат этганимизда,улар бундай ахборот чиндан борлиги , лекин эшакларни ушлаб турган одам, уларни Хитойга экспорт қилиш учун сақлаётганини айтган.
«Бизларда эшакларни сўйиб умумий овқатланиш тизимига ўтказилганлиги буйича далолат йўқ . Агар шундай маълумот видеоматериаллар орқали тасдиқланса биз уларга оператив чора кўрамиз» -дейди тегишли  хизмат ходими.
Энди азиз ўшликлар ҳам ҳар қалай эҳтиёт бўлганлари дуруст. Ҳалқумни ҳалол сақлаш учун синалган жойда  овқатланиш даркор бўлади албатта. 
 
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024