26.02.2020 17:02 Бишкек 1528
БИШКЕК. 26 фев – Альянс-Пресс. Бугун Хитойнинг Урумчи шаҳридан келган 40 нафар Қирғизистон фуқароси (талабалар)га 14 кунлик карантиндан кейин саломатчилиги қониқарли ҳолда уйларига боришлари учун рухсат берилди. Бу хақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.
“Уларнинг барчаси “Ак-Жол” назорат пунктидан ўтганда, зарурий текширув чоралари кўрилгандан сўнг вақтинча карантин пунктига жойланган эдилар. Карантин вақти давомида талабаларда икки бора тожли вируснинг янги белгилари йўқлиги аниқланланган ” – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлигида.
Карантин даврида улар билан фақат медицина хизматчилари мулоқот қилганлар.
Эслатиб ўтиш жоиз, 2020 йилнинг 13 февралида Хитойнинг Урумчи шаҳридан келган 40 нафар Қирғизистон талабалари Қозоғистоннинг маъсуллари кўмагида Олмаота шаҳридан Бишкекка кузатиб келинган эди.
Шу таъкидлаб айтиш керакки жорий 26 февралга қадар Қирғизистонда тожли вирусга чалинганлар йўқ.
Бўлим мақолалари
05.08.2024 |
|
08.07.2024 |
|
01.06.2024 |
|
18.05.2024 |
|
03.04.2024 |
|
18.12.2023 |
|
09.12.2023 |
|
24.11.2023 |
|
07.09.2023 |
|
03.05.2023 |
|