29.02.2020 16:01 Бишкек 1492

Бош вазир шахсан Бишкек аэропортидаги тожливирусга қарши чоралар билан танишди

БИШКЕК.29 фев –Альянс-Пресс. Қирғизистон Бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев “Манас” халқаро аэропортида ҳориждан келаётган пассажирларни текшириш жараёни билан танишди.Бу хақдаги хабарни ҚР Ҳукуматининг матбуот котибияти тарқатди.


“Аэропортларда хизмат қилаётган медиклар ва амалдорлар мамлакатимиз ҳудудига тожливирусни кириб келишини олдини олишга бор куч қувватларини жалб қилмоқлилари лозим. Бугунга қадар бу вирус бизнинг мамлакатда қайд этгани йўқ. Лекин биз янад ҳушёр бўлмоғимиз керак. Мамлакатимизга кириб келаётган ҳар бир кишини текширишимиз жоиздир. Уларни на фақат иситмаси бор йўқлигини, балки улар қайси юртлардан келаётгани билан ҳам қизиқиш керак...”. – деди Мухаммедкалий Абилгазиев.

Ҳукумат бошлиғи Туркия Республикасидан келган пассажирларни текшириш жараёнини шахсан кузатди. Салонида 150 киши бўлган пассажирларнинг бирортасида ҳавфли вирус аниқланмади.

Шунингдек Бош вазир аэропортдаги вақтли обсервация пунктини бориб кўрди. Ҳозирда бу пунктда  вирус тарқалган мамлакатлардан келган 122 киши 14 кунлик карантин ҳолатида турибди.

Мухаммедкалий Абилгазиев барча ўтказиш пунктларида назоратни кучайтиришни талаб қилди, ҳамда шахсий таркибларни барча зарурий гигиена ва ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминлаш кераклигини қўл остидагиларга қатъий тайинлади.
 
Бўлим мақолалари
05.08.2024
08.07.2024
01.06.2024
18.05.2024
03.04.2024
18.12.2023
09.12.2023
24.11.2023
07.09.2023
03.05.2023