11.12.2015 22:42 Бишкек 3302
Бишкек шаҳрида 8 микрорайондаги участка милиционерини ўлдиришда айбланаётган жиноятчилар қуролли қаршилик кўрсатганликлари учун йўқ қилиндилар
ҚР ДҲМҚсининг жамоатчилик ва ОАВлари билан алоқа бўлими хабар қилади. 2015 йилнинг 10 декабр туни пойтахтнинг «Восток-5» даҳасида аксилтеррор операциясини ўтказаётган давлат ҳавфсизлик органлари халқаро террор ташкилотига тегишли деб гумон қилинаётган жиноий гуруҳни қуршаб олганлар. Гуруҳ таслим бўлиш ўрнига қуролли қаршилик кўрсатгани боис жиноятчилар тамоман қириб ташланган.
Маълумотлар бўйича отиб ташланган террорчилардан иккитасининг илгари содир этилган оғир жиноятларда қўли бўлган. Хусусан булар Бишкекнинг 8 микрорайондаги участка милиционерини ўлдиришда ҳам иштирок этганлар. Аниқ бўлишича бу жиноий гуруҳ пойтахтда 16 июлда аксил террор харакатлари чоғида йўқ қилинган Тариел Джумагулов бошлиқ террор гуруҳи билан тиғиз алоқа бўлган. ХТТ жангариларининг қаршилиги туфайли бир ДҲМҚ ходими яраланган. Бугунги кунда унинг аҳволи қониқарли даражада. Фуқаролар орасида талофат йўқ.
Бўлим мақолалари
26.11.2024 |
|
22.11.2024 |
|
20.11.2024 |
|
11.11.2024 |
|
29.10.2024 |
|
22.10.2024 |
|
10.10.2024 |
|
08.10.2024 |
|
26.09.2024 |
|
18.09.2024 |
|