26.04.2020 15:11 Ўш 1735
ОШ. 25-26 апрел – Альянс-Пресс. Муборак Рамазон ойининг илк кунларида Қирғизистон парламентининг депутати Асилбек Жээнбековнинг ўз ҳисобидан Ўш шаҳри ва унинг атрофида истиқомат қилаётган тожли вирус туфайли эълон қилинган карантин жараёнида ижтимоий жиҳатдан ёрдамга муҳтож 1100 оилага биринчи навбатдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари Ўш шаҳри ва унинг атрофидаги «Ача мозор», «Яккабоғ», «Сирожиддинхожи ота», «Ойша она», «Сулаймонтоғ», «Шаҳидтепа», «Ҳолхўжа Эшон», «Мамаюсуфбойхожи»,«Работи Абдуллахон» каби жомъе масжидлари қавмлари, ҳамда шахарнинг Фрунзе, Шаҳидтепа, Фарҳод даҳалари ва Деҳқонқишлоқ аҳолиси орасидаги кишиларга етказилди.
Эҳсон сифатида тарқатилган озиқ –овқат маҳсулотларининг бир комплектида 25 кг ун, 2 кг ёғ, 2 қути оқ қант, 2 қути чой ва 5 кг макарон бор.
Бўлим мақолалари
05.11.2024 |
|
14.10.2024 |
|
19.08.2024 |
|
12.07.2024 |
|
22.06.2024 |
|
25.01.2024 |
|
19.01.2024 |
|
22.12.2023 |
|
15.11.2023 |
|
02.11.2023 |
|