19.08.2015 19:58 3294

80 фоиз ўқувчи билимсиз

“Альянс-Пресс” ахборот агентлиги  “Ўқувчиларнинг билим савиясини баҳолаш”(ЎБСБ) Миллий Изланишлари натижалари келиб тушди. Ушбу изланишлар  2014 йилда Қирғизистон Республикаси Илм, Билим Вазирлиги буйрутмасига кўра, Халқаро Банкнинг грант маблағи эвазига  READ лойиҳаси миқёсида билим савиясини баҳолаш Маркази томониданолиб борилган. Ушбу натижалар республикамиз мактабларидаги аянчли аҳволга жамоатчиликнинг эътиборини қаратди. Аниқ бўлишича Қирғизистонда жуда кўп ўқувчилар хатто 4 синфда ҳам умуман ўқишни билмайдилар.

Ушбу изланишлардан мақсад бугунги кундаги билим бериш савияси  аҳволини объектив ва илмий асослар ёрдамида аниқлаш , ҳамда унинг ёрдамида маорифни ривожлантиришига кўмак кўрсатиш эди. 2014 йилги ЎБСБ изланишлари учун 204 мактабдан бир қанчаси танлаб олинган бўлиб, унда 5 871 ўқувчи қатнашди.

Изланишларга кўра ўқувчиларнинг ўқиш қобилиятларининг савия даражалари белгиланди. Савия кўрсаткичи бўйича 4 синф ўқувчиси тексни равон ўқиши ва уни тўлиқ тушиниши  ва керак ҳолатларда ўз сўзи билан ундаги фикрни давом эта олиши лозим.

Ўқиш бўйича рус тилли мактаб ўқувчилари пешқадамдирлар. Лекин барибир рус мактабларининг 50 фоиз ўқувчилари минимал  2 босқичга кўтарила олдилар. Қирғиз тилидаги мактаб ўқувчиларидан фақат 30 фоизи минимал 2 босқичга ўта олдилар. Шу билан бирга 3 ва 4 босқичга фақат 5 %  4 синф ўқувчиси чиқа олган. Хисобот муаллифларининг эътирофларича қирғиз тилли мактабларда илгарги пайтларга қараганда ижобий ўзгариш бор. 2009 йилги изланишларда бу мактаб ўқувчиларининг 77%  минимал 2 босқичга кўтарила олмаганлар. Ваҳоланки 2014 йилги кўрсаткич уқувсиз ўқувчилар сони 7 фоизга камайган. Лекин бу натижа бизни қайси даражада қониқтира оларкин?

Ушбу кўрсаткичлар ўзбек тилли мактабларда янада аянчли тус олганлар. Бу мактабларда ўқий олмайдиган, яъни минимал 2 босқич даражасига ета олмаган 4 синф ўқувчиларининг сони 79 фоизни ташкил этган. Экспертларнинг фикрича ўзбек тилли мактаб ўқитувчиларининг савияси етарли даражада эмаслиги жамоатчиликнинг хавотирига  сабабчи бўлмоқдалар.
Бўлим мақолалари
02.11.2024
25.10.2024
14.10.2024 Ҳорижий этник ўзбек-ватандошларнинг фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларига илм олишига имкон берилди
ТОШКЕНТ. 14 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Президенти фармони билан илк бор ҳориждаги ватандошлар фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларида таълим олишлари учун 30 та грант ажратди.
05.10.2024
03.09.2024 Россия ҳукумати маҳаллий депутатларнинг илтимосига биноан рус тилини ривожлантириш доирасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги мактабларига ўқув дарсликлар берди
ЎШ. 3 сентябр – Альянс-Пресс. Қирғизистон Жогорку Кенеш депутатининг маслаҳатчиси Дилмурод Раҳмонов ва Ўш шаҳар Кенгаши депутати Дилафруз Раҳмоноваларнинг ташаббуси билан Ўш шаҳрининг Қизилқишлоқ қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларга рус тилидаги ўқув дарсликларини ва услубий қўлланмаларни олиш учун Россотрудничествога талабномалар юборилди.
02.09.2024
21.08.2024
09.08.2024
07.08.2024
30.05.2024