02.06.2020 10:48 Ўш вилояти 806
ЎШ. 1 июнь – Альянс – Пресс. Қирғизистоннинг Ўш вилоятида ўзининг экстремистик фаолияти бўйича қўшни давлатларнинг бирида қидирувда бўлган “Ҳизбут -Таҳрир” экстремистик ташкилотнинг аъзоси қўлга олинган. Бу хақида Қирғизистон Республикаси ДМҲК матбуот хизмати хабар берган
Миллий ҳавфсизлик хизмати аниқлаштирувига қараганда, қўлга олинган киши “Ҳизбут -Таҳрир” ташкилотининг халқаро медиа марказининг фаол аъзоси экан. У экстремистик материалларни Марказий Осиё ҳудудига тарқатиш бўйича маъсул бўлган. ДМҲК унинг уйи тинтув қилинганда ноутбук, модемлар , бир неча мобил телефонлар ва сим карталар ашёвий далил сифатида олинганини қайд этмоқда.
«2020 йилнинг 28 майида Ўш вилоятида оператив-қидирув тадбири чоғида қўшни давлатнинг ҳуқуқпоспонлари экстремизмда айблаб, қидирув эълон қилган 49 ёшдаги “Ҳизбут -Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг фаол аъзосини ҳибсга олган», -дейилади мамлакат ҳавфсизлик хизмати хабарномасида.
Айни пайтда белгиланган халқаро тартиботга кўра, қўлга олинган М.И исм - шарифли шахсни тегишли жазо олиши учун қўшни давлатнинг тегишли органларига ўтказиб бериш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Бўлим мақолалари
31.10.2024 |
|
19.09.2024 |
|
18.06.2024 |
|
12.06.2024 |
|
27.03.2024 |
|
06.03.2024 |
|
29.02.2024 |
|
31.01.2024 |
|
29.01.2024 |
|
27.01.2024 |
|