11.06.2020 11:16 1578
САМАРА-ОРЕНБУРГ. 11 июнь – Альянс-Пресс. Июн ойида Россиянинг Қозоғистон билан чегарасидаги вазият ватанга қайтмоқчи бўлган, қирғизистонлик ва ўзбекистонликларнинг янги гуруҳлари келганига қарамай барқарор ҳолатдадир.
Жаҳонга кенг тарқалган тожливирус кўплаб мамлакатлар иқтисодиётида салбий тенденцияларни келтириб чиқарди. Шу ҳусусдан Марказий Осиёдан борган меҳнат мигрантлари иш жойларини йўқотиб, оҳирги маблағларини ўз уйларига қайтиш йўлига сарфламоқдалар. Бироқ уларнинг йўллари транзит мамлакатлар орқали ўтганлиги сабабли мигрантларга нисбатан ҳам карантин чоралари қўлланиши турган гап эди.
Июн ойида Россиянинг Қозоғистон билан чегарасидаги вазият ватанга қайтмоқчи бўлган, қирғизистонлик ва ўзбекистонликларнинг янги гуруҳлари келганига қарамай барқарор ҳолатдадир.
Эслатиб ўтиш жоизки ўз ватанларига транзит ўтиш мумкинлиги хақидаги соҳта хабарларга ишонган Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари Россия – Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларига оммавий равишда келиб олишган эди. Афсустки улар Қозоғистонда 16 мартдан бери карантин режими эълон қилингани сабаб «вазиятнинг асири»га айланган эдилар.
Шундай бўлганига қарамай, май ойининг учинчи ўн кунлигидан бери 1500 нафар муҳожирлар Россия ҳудудини тарк этиб, Қозоғистоннинг йўллари билан ўз уйларига бора олдилар. Бунинг учун эса Россия ҳукумати барча чораларни қўллади. Аввалам бор Россиянинг Қозоғистон чегараси яқинида меҳнат муҳожирларига бошпана учун чодирлар тикдирди. Зарурий даражада, имкон қадар кенгайтирилган муҳожирларга вақтинча лагер барпо этилди. Уч маҳал иссиқ овқат ва сув таъминоти, тиббий назорат ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ишлари ташкил этилди. Мавжуд вазиятда Россия хукумати СССР даврида бир аҳил оиланинг аъзоси бўлган қирғизистонлик ва ўзбекистонлик фуқароларини эсон – омон ўз уйларига етиб олиши учун Қозоғистон расмийлари билан мулоқот ўрнатишга ва бу борада имкон қадар тезроқ қарор қабул қилинишига дипломатик каналлари орқали ёрдам берди.
Бугунги кунда қозоқ чўллари ва йўллари ўз уйларига етиб олмоқчи бўлган меҳнат муҳожирлари учун очиқдир. Меҳнат муҳожирларини олиб кетгани келган ўз юртининг автобуслари етмаган ҳолларда Россия хукумати ҳисобидан автобуслар берилмоқда.
Карантин туфайли чегара ҳудудларида аросатда қолган МДҲ га аъзо давлатлар фуқароларининг аҳволига биринчи навбатда Россиянинг маҳаллий маъмурлари эътибор қаратдилар. Масалан Самара ва Оренбург вилоятларида меҳнат мигрантларига моддий ёрдам бериш билан бир қаторда, ҳоҳловчилар учун вақтинчалик иш таклиф этдилар.
Ҳар нечук тан олиб айтиш жоизки, Россия халқаро хуқуқ нормаларига риоя қилган ҳолда қардош халқларга ўз ёрдамини аямаётгани албатта қувонар ҳолатдир.
Бўлим мақолалари