18.12.2015 00:56 Соҳиба Шокирова Ўш 4221
Бугун Ўш шаҳрида солиқ солиш бўйича семинар бўлиб ўтди
Бугун Ўш шаҳрида Ёш тадбиркорлар ассосацияси ҳамкорлигида уюштирилган IFC лойиҳасининг Марказий Осиёда солиқ солиш масалалари бўйича “ҚР кичик ва ўрта бизнесга солиқ солиш тузумлари” деб номланган семинари бўлиб ўтди. ЁТАнинг Ўшдаги бизнес ассоциацияси ижроий директори Рустам Сапаров ўзининг маърузасида ушбу семинарнинг ўз олган қўйган мақсадини ва солиқ йиғиш тизимининг актуал масалалари билан таништириб ўтди.
IFC лойиҳасининг Марказий Осиёда солиқ солиш масалалари бўйича консультанти Мақсатой Юлдашева тадбиркорлар билан қизиқарли савол-жавоб уюштирди. Ушбу нуфузли халқаро ташкилотнинг яна бир консультанти Қулубек Турганбаев электрон хисобот бўйича тренинг ўтказди.
Семинар қизиқарли аснода ўтганлиги сабабли ёш тадбиркорларда яхши таъсурот қолдирди. Чунки яқин келажакда ишбилармонлар солиқ хизмати муассасалари ва банкларда узоқ вақт навбат кутиб ўтирмай давлатга солиқ тўкиш амалиётини ўз иш жойларидан ташқарига чиқмай, Онлайн Интернет тизими орқали бажаришлари кўзда тутилмоқда.
Бўлим мақолалари
23.08.2024 |
|
20.07.2024 |
|
08.06.2024 |
|
17.01.2024 |
|
15.10.2023 |
|
02.10.2023 |
|
23.09.2023 |
|
05.09.2023 |
|
19.08.2023 |
|
28.06.2023 |
|