21.12.2015 22:23 3244
Молия вазирлиги 10 шоҳкурси ва 2 планшет сотиб олишдан бош тортди
Ёмон бўляпди. Жамоатчилик қутуриб кетиб, аламини депутатлардан эмас, уларнинг янги ўлтирмоқчи бўлган шоҳкурсиларидан олди. Ижтимоий сайтларни айтмайсизми?! Бай-бай улар бечора парламентимизга ва яна мойли жой бўлган молия вазирликка ўрнашмоқчи бўлган шоҳкурсиларни талаб қўйдилар-а! Буни қаранга бир депутат учун сотиб олинадиган шоҳкурси-кресло 285 АҚШ доллари турармиш? Ахир бу унча кўп чиқим эмаску! Атиги 120 депутатга бўлгани 2 миллион 600 минг сўм қирғизистонлик солиқ тўловчининг гарданига тушар эди. Энди бу» оғзига элак тутиб бўлмайдиган» электоратни деб, халқ ноибларимиз ўзларидан кўпчиликлари илгариги чақирувда ўтириб берган, сийқаси чиққан шоҳкурсиларда қонун чиқаришга мажбурлар. Ахир кенг жамоатчиликка қандоқ ҳам тушунтирса бўларди: «янги ўриндиқда, янги қонун яхши чиқишлигини». Энди бу ердан яхши қонун чиқмаса, жавобгарчилиги оммавий фикр гарданига тушади. Халқ ардоғига етишган инсонлар бола сингари гап, уни айтганини қилиш зарур эди.
Ҳаммасидан ҳам молия вазирлиги шоҳкурсиларига қийин бўлди. Қандай келишим эди-я?! Вазирлик 10 та шоҳкурсини атиги 284 минг 600 қирғиз сўмига сотиб олмоқчи бўлаётувди. Бечора молия вазирлиги! У бу шоҳкурсиларни конференс-залга ажнабий ҳамкорларнинг юмшоққина жойлари учун мўжжаллаб қўймоқчи эди. Йўқ, дарғазаб оммавий фикр ажнабийларнида юмшоқ жойлардан мосуво қилди. Шоҳкурсиларку майли, омманинг феъли абади икки донагина умимий баҳоси 228 минг сўмгина турган шаҳсий планшетларга нисбатан қарши туриб қолганига нима ҳам дейсиз?! Молиячилар «Ҳой инсоф бергур ижтимоий фикр – биз ҳисоб – китоб билан шуғулланамиз,бизлар катта хажмдаги сонларни ҳисоблаймиз. Бизларни ўз замонимиздан ортда қолдирма»-деган иддаоларини ҳам, шу жамоатчилик хуш кўрмади-я! Бечора миллионларни чангаллаган молия вазирлиги «кўрмоқ бор, емоқ йўқ» қабилида шумшайиб , бу замоннинг ортиқчилиги эмас, заруратчилигидан воз кечиб ўтириб қолди эски курсисида! Ҳай аттанга ! Ўзи бу жамоатчиликка бир нима бўлган. Ҳали бунга кресла ёқмайди, ҳали планшет… Яна буларга бировларни коллектив ўтиришлари ҳам ёқмай қолган. Мана яқинда шу оммавий қирғин фикрни деб, бечора миллионлаб фойда топаётган Бишкекдаги «Манас» Халқаро ҳаво бандаргоҳи хизматчилари Янги йил базмидан воз кечдилар. Яна олдида жамоатчилик нима кирдикорлар қиларкин буни «Вақт» кўрсатади. Альянс-Пресс эса ёзиб туради шоҳкурсисиз албатта..Эҳе қўрқмаганнинг жони қанча экан-а?!
Бўлим мақолалари
23.08.2024 |
|
20.07.2024 |
|
08.06.2024 |
|
17.01.2024 |
|
15.10.2023 |
|
02.10.2023 |
|
23.09.2023 |
|
05.09.2023 |
|
19.08.2023 |
|
28.06.2023 |
|