26.08.2020 23:19 Бишкек 860

Қирғизистонда Жума намозлари ўқилади

БИШКЕК. 26 август – Альянс – Пресс. Қирғизистонда тожливирус пандемиясини авж олишига қарши тузилган Республика тезкор штаби ўз томонидан мамлакатнинг жомъе масжидларида Жума намозларини ўқитилишига қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилди. Бу хақда Қирғизистон Республикаси Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.



Хабарда ёзилишича, Республика тезкор штабининг қарорига мувофиқ Қирғизистон Республикаси ҳудудида жума намозига қўйилган чекловлар олинганлиги боис, санитар эҳтиёт чоралар тўлиқ сақланган ҳолда жума намозлари  2020 йилнинг 28 августидан ўқила бошлайди.

Масжидга келганда эҳтиёт чораларини сақлаш тавсия этилади:

- Кунлик беш вақт ва жума намозига келгучилар юзларида ниқоблари бўлиши шарт;

- Масжидда кишиларнинг оралиғи 1,5 метрли оралиқни сақлаш зарур;

-Масжидда кишилар бир-бирлари билан қўл бериб кўришишлиги ман қилинади;

- Таҳоратни кишилар ўз уйларида олиб келишлари, ҳамда суннат намозларни ҳам ўз уйларида ўқиб келишлари жоиз;

-Ёш болалар, ёши ўтиб қолган қари инсонлар, беморлар, тана ҳарорати кўтарилган кишилар масжидларга келмай туриши талаб қилинади;

- Соат 13:15да юқоридаги талабларни тушунтириш, аҳилликка, бирдамлик ва сабирлиликка ундаш ишларини юргизиш;

-Жамоат намозлари очиқ ҳавода, масжиднинг ҳовлисида ўқилиши тавсия қилинади;

-Ҳар бир одам масжидга ўз жойнамози билан келишлари мақсадга мувофиқдир;

- Барчани беш вақт намозга ва жума намозига келганда юқоридаги талабларни тўлиқ бажариш зарур бўлади.

 
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024