03.09.2020 16:14 Бишкек 1523

Кафе, ресторанларда Қуръон ўқиттириб, маракаларни ўтказганларга жазони кучайтиришмоқчи

БИШКЕК. 3 сентябр – Альянс-Пресс. Қирғизистон Бош вазири Кубатбек Боронов кафе, ресторанларда Қуръон ўқиттириб, маракаларни ўтказганлар учун жазони кучайтиришга чақирди.



«Мутаҳасислар таҳминига кўра, тожливирус инфекциясининг иккинчи тўлқини 2020 йилнинг ноябр ойига тўғри келиши мумкин. Халқимиз агар саломатчилигига эътибор қаратмаса, сентябр ойи охиридан бошлаб, оммавий равишда касалга чалиниши турган гап. Бунга жамоат транспортида санитар-эпидемиологиялик талабларни сақланмаслиги, кафе ва ресторанларга кишиларни кўпроқ бориши сабаб бўлади. Фуқароларимиз кафе-ресторанларда Қуръон тиловат қилдириб, турли маракаларни ўтказишмоқда. Кафе-ресторанларнинг эгаларига 3000 сом жарима тўлаб қўйиб, ўз ишларини давом эттиришга харакат қилмоқдалар. Албатта тадбиркорлик ишлари чаппасига кетди. Бироқ биз халқимизни COVID-19 билан яна оммавий турда касалланишига йўл қўя олмаймиз», - Кубатбек Боронов.

Бош вазир маҳсус тизимларга кафе-ресторанларнинг фаолиятини назоратга олиш, шунингдек одамлар кўп жойларни, транспорт рейдларини ўказиш ҳолларини кўпайтиришга буйруқ берди.

 
Бўлим мақолалари
13.11.2024
26.10.2024
23.10.2024
28.08.2024
24.08.2024
16.05.2024
13.05.2024
10.05.2024
01.05.2024
08.04.2024