14.11.2020 15:52 1540
ТОШКЕНТ. 14 ноябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу хақида Ўзбекистон ТИВги матбуот котибияти маълум қилди.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик муносабатларларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Икки мамлакат ўртасидаги амали ҳамкорликни, аввало, савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, таранспорт, ҳудудлараро ва гуманитар алмашинув соҳаларида, бошқа устивор йўналишларда кенгайтиришга хизмат қиладиган қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Коронавирус инфекияси тарқалиши оқибатларига қарши курашиш масалаларида харакатларни яқиндан мувофиқлаштириш ва кўмаклашишни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон қардош Қирғизистон халқининг тинч ва барқарор тараққиёт, фаровонлик ва равнақ сари интилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|