30.12.2020 16:30 1390
ТОШКЕНТ. 30 декабр – Альянс-Пресс. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси Талант Мамитов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу хақда Ўзбекистон Президенти матбуот котибияти маълум қилди.
Суҳбат аввалида томонлар кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, икки биродар халққа тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тиладилар.
Талант Мамитов Ўзбекистон давлати раҳбарига коронавирус пандемиясига қарши курашда кўрсатилган катта кўмак ва амалий ёрдам, шу жумладан, Қирғизистон ҳудудларида мобил тиббиёт марказларини қуриш лойиҳалари амалга оширилгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали шериклик алоқаларини изчил мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлиги кун тартибидаги муҳим масалаларни, энг аввало, саноат кооперацияси, савдо, иқтисодиёт ва минтақавий транспорт йўлакларини ривожлантириш чораларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил бошида Қирғизистондаги муҳим ички сиёсий тадбирларни ўтказишда муваффақият тилади.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|