08.01.2016 23:06 Ўш вилояти 3718
ҚР ИИВ ДБ нинг Ўш ва Ўш вилояти матбуот котибияти адвокат В.Вахитовнинг даволарини асоссиз деб топиб, куч органлари ва унинг матбуот котибиятининг фаолиятини қонун доирасида эканини баён этган
8 январ куни ҚР ИИВ ДБ нинг Ў шва Ўш вилояти матбуот котибияти ўз пресс-релизида қайд этилишича , 2016 йилнинг 07 январида адвокат Валериан Вахитов «Азаттик» радиосига интервью бериб, Жалолобод ва Ўш вилоятлари ички ишлар ходимлари ва унинг матбуот котибиятининг оммавий ахборот воситаларига берган «Сурияга бориб келди» деб номланган ахборотида унда номи зикр этилган шахсларни суд хукми эълон қилинмай туриб, «шубҳа остидаги шахслар» лар эмас, жиноятчилар деб аташи қонунга зид эканини айтган.
Шу важдан, ҚР ИИВ ДБ нинг Ў шва Ўш вилояти матбуот котибияти адвокат В.Вахитовнинг даволарини асоссиз деб топиб, куч органлари ва унинг матбуот котибиятининг фаолиятини қонун доирасида эканини баён этган.
«Милиция ва маҳсус хизматларнинг тинимсиз харакати ва маҳорати эвазига озгина фурсат орасида жиноят қилишда шубҳа остига олинган 16 шахс хибсга олиниб, улардан 4 киши Сурияда маҳсус тайёргарликдан ўтиб келгани аниқлаган, - деб ёзилади пресс-релизда.-Бутун дунё аҳли рождество ва Янги йил байрамларини нишонлаётган бир пайтда бизнинг ходимларимиз қиш чилласининг совуқ куну-тунларида қароқчилик, ўғирлик, инсонлар хаётига хавф солаётган бир неча жиноятларни олдини олиб, яна бир қанча кишиларнинг жонини ва мол-мулкини сақлаб қолган.
Жумладан Ўш милицияси ҳам бир тўп, хатто кишилар хаётига хавфли жиноятларнинг олдини олди.
04 январда Ўш вилояти ИИБ ЖҚБ, Қорасув тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Қашқарқишлоқ турғуни Юнус Абдужалиловнинг ўлдирилиши биланҚР ЖК 97 моддаси бўйича очилган жиноий иш тегарагида, оператив-қидирув тадбири чоғида ушланган шубҳа остидаги шахслардан бири Н.У. 1985 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Самарқанд вилояти турғуни бўлиб, у «Шайх Абу Салоха»(«Тавхид ва Жамоат» гуруҳи етакчиси) ёрдамида 2015 йили Суриянинг провинцияларининг биридаги ҳарбий лагерда 3 ойлик маҳсус ўқув амалиётини ўтаб қайтгани аниқланган. Маҳсус тайёргарлик ўтаётган пайтида у Қашқарқишлоқ қишлоқ турғуни , ҳозирда қидурувда бўлган 25 ёшдаги Сирожиддин Мухтаров билан учрашган ва унинг кўрсатмаси билан бир қатор жиноятларни амалга ошири керак бўлган. Булардан энг оғири уларнинг наздига ёқмаган «Аҳмадия» диний тоифа тарафдорларини жисмоний йўқ қилиниши кўзда тутилган ».
Жумладан эслатиб ўтамиз адвокат Вахитов Валериан Ахмедович илгари, ( 2008йилгача) Ўш шахар прокурори ўринбосари бўлиб нафақага чиққан, 2009 йилдан эса адвокат, юрист Ошского офиса « Бир Дуйно Кыргызстан » хуқуқ ҳимояси ташкилотининг Ўш шаҳри бўлими адвокати ва юристи .
Бўлим мақолалари
26.11.2024 |
|
22.11.2024 |
|
20.11.2024 |
|
11.11.2024 |
|
29.10.2024 |
|
22.10.2024 |
|
10.10.2024 |
|
08.10.2024 |
|
26.09.2024 |
|
18.09.2024 |
|