10.01.2016 00:20 Жалолобод вилояти 3747
Қирғизстон-Ўзбекистон чегарасидаги мажорадан бир киши ярадор бўлган
10 январ куни давлат чегара маҳкамаси хабарига таянган ҳолда ҚирТАГ ўз сайтида Қирғизистон –Ўзбекистон чегараси ёнидаги инцидентда бир қирғизистонлик фуқаро яралангани хақида ахборот тарқатилган.
«9 январ куни қирғиз-ўзбек чегарасининг Жалолобод вилояти Оқси туманининг Сариқкўприк даҳасига қарашли жойида хали демаркация бўлмаган участкада Ўзбекистон чегарачилари билан Қирғизистон фуқаролари ўртасида инцидент келиб чиққан » - дейилади давлат чегара хизмати хабарида.
4 қирғизистонлик чегара узра ўрнатилган тоза сув етказиладиган қувурларни кўчириш билан машғул бўлишган. Ушбу ерга етиб келган ўзбекистонлик чегарачилар бу ишни тўхтатишни талаб қилганлар. Қирғизистонликлар ишни тўхтатмадилар. Икки ўртада зиддият пайдо бўлиб, ўзбекистонлик чегарачи ўқ узиб, бир қирғизистонликни ярадор қилади. Уни ўзбекистонлик чегарачилар Наманган вилоятидаги бир касалхонага олиб кетадилар. Қолган уч қирғизистонликлар Қирғизистон чегарачиларига тутилади.
Давлат чегара хизмати ярадор бўлган қирғизистонликни юртига қайтаришни талаб қилдилар. Ҳозирда икки тарафлама чегара комиссияси инцидентни келиб чиқиш тафсилотларини ўрганмоқдалар.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|