18.01.2016 23:51 Ўш вилояти 4328
Ўш шаҳрида ИИБ ҳодимлари зўрлов билан боғлиқ фактни очдилар
Ўш шаҳри ва Ўш вилояти ИИБси матбуот котибияти хабарига кўра, Ўш шахар ИИБсининг навбатлик бўлимига 102 орқали 17 январдан 18 январга ўтар кечаси, тахминан 03.30 чамасида бир аёл қўнғироқ қилиб, уни икки нотаниш йигитлар Ўзганд шаҳридан олиб келиб зўрлашаётгани билдириб, манзилини айтган.Воқея содир бўлган ерга Ўш ШИИБнинг йўл назорати милиция ходимлари Ўш шаҳрининг «Сара» меҳмонхонаси қаршисида «Тико» автомашинасида ўтирган 1987 йили туғилган, Ўзганд шаҳри турғуни А.К. ва 1992 йили туғилган Р.А.ни хибсга олишган.Улар билан бирга жабрланувчи, Ўзганд туманининг 1995 йили туғилган турғуни ҳам бўлган.
Ўш шахар ички ишлар бошқармасининг тергов бўлимида жабрланувчининг кўрсатмасига қараганда бу қиз Ўзганд туманининг Мирзака қишлоғига етиб олиш учун такси сифатида, юқоридаги «Тико»русумидаги автомашинани тўхтатган. Ҳайдовчи ва унинг ҳамроҳи бу қизни Мирзакага эмас, Ўш шаҳрига олиб жўнашган. Йўлда қизни қўрқитишган. Ўш шаҳрига етиб келишгач иккаласи Ўш шаҳри Ленин кўчасидаги квартираларнинг бирида уни зўрлашган.Бироқ шундан кейин ҳам уни қўйиб юборишмай, «агар бировга айтсанг ўлдириб, далага ташлаб кетамиз» деб кўрқитишиб, яна зўрламоқчи бўлганлар. Жабирланувчи бир амаллаб ташқарига чиқиб, 102га қўнғироқ қилгани улгурган, бироқ йигитлар уни қайта машинага киритишган ва яна квартирага олиб, бориб қайта зўрламоқчи бўлганлар.
Ҳозирда бу йигитлар устидан жиноий кодекснинг 129 моддаси бўйича жиноий иш очилиб, тегишли экспертизалар тайинланди.
Бўлим мақолалари
26.11.2024 |
|
22.11.2024 |
|
20.11.2024 |
|
11.11.2024 |
|
29.10.2024 |
|
22.10.2024 |
|
10.10.2024 |
|
08.10.2024 |
|
26.09.2024 |
|
18.09.2024 |
|