24.06.2021 11:06 927

Туркий тилли давлатлар Кенгашини ўз ЮНЕСКОси бўлади

ҚОҚОН. 24 июн – Альянс-Пресс. Туркий тилли давлатлар Кенгашининг туризм бўйича вазирларининг 6 – йиғилишида Ўзбекистон томони туркий тилли мамлакатларининг Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди.



2021 йилнинг 24 июнида ўз ишини бошлаган Туркий тилли давлатлар Кенгашининг туризм бўйича вазирларининг 6 – йиғилишида Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон ҳамда Венгриянинг туризм масалалари бўйича вазирлари иштирок этдилар.
 
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм вазири Азиз Абдухакимов тили, дини бир, тарих ва маданиятлари муштарак бўлган Туркий давлатларнинг Кенгаш ташкилоти фаолиятининг барҳаётлиги кафолатлаш учун меҳмондўстлик саноати – туризм алоқаларини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.
 
Ўзбекистон   туризм алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича кенгаш аъзоларига еттита таклиф киритди. Шулар жумласидан Туркий тилли давлатлар Маданий мерос объектларини тиклаш, реставрация қилиш, қадимий архитектурасини йўқотмаган ҳолда сақлаб қолиш, рақамлаштириш, самарали менежмент жорий қилиш ва келажак авлодга етказиш мақсадида  Туркий Кенгаш ҳузурида аъзо давлатларнинг маблағи асосида Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этиш ғояси ҳам илгари сурилди.
 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024