25.06.2021 10:08 966
ҚЎҚОН.25 июнь – Альянс-Пресс. Қўқон шаҳри Туркий Кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўтказилган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатларининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг 6-чи йиғилишида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов етти банддан иборат таклиф киритди.
Мазкур таклифлар сирасида Туркий давлатлар ўртасида транспорт логистикани ривожлантириш, Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этиш, ҳамда икки минг йиллик шонли тарихга эга Туркий дунёнинг маданият, санъат, илм-фан, адабиёт, дин, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик марказларидан бири саналган Қўқон шаҳрини илк бора Туркий Кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилиш фикри овозаланди.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши Бош котиби Боғдод Амреев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатларининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг 6-чи йиғилиши якунида Қўқон шаҳрини Туркий Кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилди.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|