28.01.2016 01:22 Бишкек 3476
Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси (РҚРЖ) қирғизистонлик бюджетчиларига квартира ёки уй сотиб олишлари учун ипотека кредитига маблағ беради
Ўтган йилнинг охирларида бизнинг «Альянс-Пресс» ахборот агентлигимиз Бишкек шаҳрида 27-29 ноябр кунлари бўлиб ўтган «Кўчмас мулк ярмаркаси»да «Авангард-стиль», «Падыша АТА Лимитед», «Оргтехстрой», «ХАН компани», «Бишкек парк», «Артис Глобал Ко.Лтд», «BI BUILD», «Башарыр Иншаат», «Айгюн Иншаат» каби йирик хорижий ва ватанимиз қурулиш компаниялари ходимлари кўргазма меҳмонларига ўзлари қурган дабдабали кўп қаватли уйлардаги квартираларнинг шинам ва қулайликлари хақида маълумот берганларини қайд этган эдик. Бироқ бу хашаматли квартираларга эга бўлиш учун давлат бюджетидан маош олувчи шифокор-ўқитувчиларнинг маблағлари етмаслиги тайин эди.
Шунинг учун ҚР Президенти Алмазбек Атамбаев: -«Агар давлат шифокорларни, милиция ходимларини ва бошқа бюджетчиларга ғамхўрлик қилмаса, ким ҳам қила олар эди»-деб айтганди. Бу борада Алмазбек Шаршенович Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармасидан қирғизистонлик бюджетчиларига квартира ёки уй сотиб олишлари учун ипотека кредитига маблағ ажратиб беришини илтимос қилган. РҚРЖ президентнинг таклифини қабул қилиб Қирғизистон Хукуматининг «Доступное жилье» дастурида иштирок этиб, уни молиялаштиришга рози бўлди.
«Доступное жилье» дастури бир неча манбалардан молиялаштирилади. Дастурга республика бюджетидан ўн миллион сўм, ҚРнинг Ижтимоий жамғармасидан бир миллион сўм ва Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси тўрт миллиард сўм маблағ қўшадиган бўлган.
Бўлим мақолалари