30.01.2016 21:40 Чуй вилояти 3346

Ҳарбий база харакатчан бўлиб, таркибий қисми қисқартирилади

30 январ куни ТАСС агентлигига кўра, Қирғизистонда жойлашган Қант авиабазаси ўз атрофида республикамиздаги россиянинг барча ҳарбий объектларини бирлаштиради. Бу хақида журналистларга Марказий ҳарбий округ (МҲО) қўшинлари қўмондони генерал-полковник Владимир Зарудницкий маълумот берган

30 январ куни ТАСС агентлигига кўра, Қирғизистонда жойлашган Қант авиабазаси ўз атрофида республикамиздаги россиянинг барча ҳарбий объектларини бирлаштиради. Бу хақида журналистларга Марказий ҳарбий округ (МҲО) қўшинлари қўмондони генерал-полковник Владимир Зарудницкий маълумот берган.
«Жорий йилда МҲОда  ташкилий- штат таркибини оптималлаштириш бўйича тадбирлар ўтказилиб, бу чоралар чет эллардаги жойлашган округнинг ҳарбий базаларига ҳам тегишли бўлади. Шунингдек 2016 йили Қирғизистон ҳудудида жойлашган барча Россиянинг ҳарбий объектлари, Қантдаги авиабаза таркибида бирлаштирилади »,- дейди қўмондон.
Бригада таркибий штатига Тожикистонда жойлашган 201 Россия ҳарбий базаси ҳам ўтказилиб берилади. МҲО  матбуот хизматининг тушунтиришига кўра, шундай қилиб база мобиллашади, бироқ штатлар сони қисқатирилади.
 
Бўлим мақолалари
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023