29.01.2016 23:34 Бишкек 3937
29 январ куни Хукумат бошлиғи ҳуҳудий раҳбар, ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асановни ва Жалалобод вилояти ИИБси бошлиғини жавобгарликка тортишни буюрди
Бош вазир Темир Сариев ички ишлар вазирлигининг 2015 йил якунлари бўйича коллегиясида, охирги пайтлари баъзи бир милиция ходимларини ноқонуний харакатлар содир этганликлари бўйича тўхталиб ўтди. Жумладан Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармасининг майор унвонидаги ходими террорчи гуруҳларга автоматик қуроллар, тўппончалар ва жанговор заҳиралар сотганлиги боис ҳибсга олинган.
Шу мунособат билан Хукумат Бошлиғи шу ҳудудга раҳбарлик қилаётган вазир ўринбосари Курсан Асановни ва Жалолобод вилоят ИИБ бошлиғининг жавобгарлик масаласини кўриб чиқишни тайинлади. Ички ишлар вазири Мелис Турганбаев журналистларга Жалолобод ИИБ бошлиғига қаътий ҳайфсан эълон қилинганини маълум қилди.
Вазир ўринбосари Курсан Асановнинг масаласи кўрилаётгани айтган ИИВ бошлиғи : «У бу воқеада тўғридан – тўғри айбдор эмас. Асанов фақат раҳбардир»,- деди.
Охирги йиллари Курсан Асановга раҳбар сифатида омади чопмай қўйгандай, гоҳ унинг акаси бошлиқ бўлган қамоқхонадан катта хажмда наркотик моддолар топиб олишади, гоҳ унинг раҳбарлигидаги ИИБсига қарашли шахсий таркиб қурол-яроғига маъсул ходим террористлар билан тил бириктиради.
Бўлим мақолалари
26.11.2024 |
|
22.11.2024 |
|
20.11.2024 |
|
11.11.2024 |
|
29.10.2024 |
|
22.10.2024 |
|
10.10.2024 |
|
08.10.2024 |
|
26.09.2024 |
|
18.09.2024 |
|