24.08.2021 17:59 Ўш 1146
ЎШ. 22-24 август - Альянс-Пресс. Ўзбекистон экспортчилар уюшмасининг делегацияси Мухтор Умаров бошчилигида 22 август куни Ўшга расмий сафар билан ташриф буюришди.
Экспортчилар уюшма аъзолари корхоналарга чет эллик шериклар билан амалий мулақотлар ва алоқаларни кенгайтиришда, экспорт маҳсулотини ташқи бозорларга олиб чиқишда, шунингдек, янги ишлаб чиқаришлар барпо этиш, ҳамда чет эл инвестицияларни жалб этишда кўмаклашади.
Уюшма аъзоларини "Датка Холдинг" корпорациясининг Вице - президенти Олимжон Мавлянов ва бошқа корпорция аъзолари кутиб олишди.
Экспортчилар уюшма аъзолари Ўзбекистон Республикасида ва хорижда кўргазмалар, ярмаркалар, тақдимотлар, анжуманлар, бизнес форумларни ўтказишга, ҳамда кооперацион биржаларни ташкиллаштиришда кўмаклашадилар.
Бугун, 24 август куни Ўш шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Алмаз Мамбетов делегацияни раҳбари Мухтор Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон бизнесни ривожлантириш ассоциясияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Тадбирда 20 га яқин бизнес соҳаси вакиллари, шаҳар Кенгаши депутатлари , тадбиркорлар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, жумладан, учрашувда Қирғизистондаги "Датка Ҳолдинг" корпорацияси ходимлари иштирок этдилар.
Учрашув давомида Ўш шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчиси Алмаз Мамбетов тадбиркорлар ва бизнес вакиллари билан ҳамкорлик қилиш ва шарт-шароитлар яратишдан ҳар доим манфаатдор эканини изҳор қилди.
"Бугунги тадбир қоғозда қолмаслиги керак. Икки мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш учун икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаб бориш керак. Ҳақиқий қадамлар қўйиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш керак,"-деди Мамбетов.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбир инвестицияларни жалб этиш бўйича Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг топшириғи асосида уюштирилди.
25 августга қадар Ўзбекистон Республикаси бизнесни ривожлантириш ассоциасининг вакиллари Ўш шаҳрида маҳаллий тадбиркорлар билан бир қатор тадбирларни ўтказадилар. Жумладан ўзбекистонлик бизнесга ёрдам ташкилоти вакиллари Ўш вилояти Қорасув туманидаги йирик бозорига ташриф буюрдилар.
Бўлим мақолалари
23.08.2024 |
|
20.07.2024 |
|
08.06.2024 |
|
17.01.2024 |
|
15.10.2023 |
|
02.10.2023 |
|
23.09.2023 |
|
05.09.2023 |
|
19.08.2023 |
|
28.06.2023 |
|