08.10.2021 14:49 1110

Афғонистон заминида ўзбек ватандошларимизнинг тили ва маданияти ривожланаверади

ТОШКЕНТ. 8 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация кеча, 7 октябрь куни Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказди. Бу хақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.



Маълумки, Ўзбекистон Республикаси қўшни Афғонистонда Толибон харакати ҳокимиятга келгандан кейин гуманитар ҳалокат юз бермаслигини олдини олиш мақсадида ушбу мамлакатга катта ҳажмда инсонпарварлик ёрдам кўрсатаётир. Шунингдек Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ  Бош Ассамблеясининг 76 – сессиясининг онлайн йиғилишида барча мамлакатларни Афғонистонга инсонпарварлик ёрдам беришга ва бу мамлакатнинг банклардаги ҳисоб рақамларини очиб беришга дават қилди.



Айни ваъзиятда интернет ижтимоий тармоқларида ва баъзи ОАВларида Афғонистонда толиблар тузган Ислом амирлиги шу заминда илгаритдан бери яшаб келаётган ўзбекларнинг тили давлат миқёсида ўз мавқеини йўқотгани тўғрисидаги тарқатаётган хабарлари Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасидаги ўзбекларни ташвишлантирмоқда эди.



Бу борада Қобулда бўлиб ўтган икки давлат ўртасидаги музокаралардан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов:
 
− Афғонистон заминида узоқ вақтдан буён истиқомат қилиб келаётган ўзбек ватандошларимизнинг тили ва маданияти Афғонистоннинг янги ҳукумати даврида ҳам ривожланишда давом этади,-деб ишонч билдирди.


 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024