08.02.2016 22:19 3219

Бошпана муаммоси ечиладими?!

Уй сотиб олиш учун ўрта ҳол қирғизистонлик оила 21 йил ишлаши керак

 Бугунги кунда Қирғизистон аҳолисига минимал бошпана билан таъминлаш нормаси 12 квадрат метрни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич Россия ва бошқа МДҲ давлатларида аллақачон 18 кв.метрга етган. 1991 йили бошпана билан таъминланишнинг  ўртача кўрсаткичи Қирғизистонда 12,2 кв бўлган. Чорак аср ичида бу кўрсаткич бир киши учун  атиги 15,7 фоизга ўсганлиги тўғрисидаги маълумотни «Альянс- пресс»  ахборот агентлигига ҚР Иқтисод вазирлиги берди. Бугунга келиб  бошпана  сотиб олиш учун ўрта ҳол қирғизистонлик оила 21 йил ишлаши керак бўлади. Бундай аҳвол давлат томонидан икки маротаба аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш дастурини қабул қилинганига қарамай давом этаётир. Балким  жорий йилда хукумат томонидан ипотека дастурини йўлга қўйиши бу аҳволни ўзгартирар?!  
 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024