08.02.2016 22:25 3129

Пуллар ҳавога учдими?!

Охирги йилларда ҚР давлат маҳкамаларини информатизация қилишга 2 миллиард сўм харажатланган

«Кейинги 2 йил ичида давлат органларида электрон тизим бошқарувини ( маълумотлар  базаси, электрон ҳужжатлар алмашуви, бухгалтер ва кадр ҳисоботи ва бошқа чоралар ) тузиш учун 2 миллиард сўм сарафланган. Бошқача айтганда бу чора – тадбирлар учун 50 миллион доллар ишлатилган. Бу маблағнинг фақат 15 фоизи давлат бюджетидан олинган, қолганларини донорлар берган. Бугунги кунда мамлакатимизнинг 40 та давлат органлари ва маҳкамаларида 145 электрон тизими мавжуд»,- деб « Альянс-пресс»  ахборот агентлигига ҚР Иқтисод вазирлиги маълумот берди.
Бироқ, муаммо шундаки, ҳар бир маҳкама мустақил ўзи учун  турли бир –бирига зид ,компьютер дастурларидан фойланган ҳолда электрон тизимини тузган. Шунинг учун маҳкамалараро маълумотлар алмашувини таъминлаш учун ягона халқа тузишнинг ҳозирча иложи топилмаяпди. Ваҳоланки, хаётий зарурат шуни тақозо этаётганини Иқтисод вазирлиги таъкидламоқда.  
 
Бўлим мақолалари
23.08.2024
20.07.2024
08.06.2024
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023