11.02.2016 00:11 Бишкек 3855

Қирғизистонда уй-жойларни мажбурий суғурталаш қонуни кучга кирди

11 феврал куни Қирғизистонда уй-жойларни ёнғин ва табиий офатлардан мажбурий суғурталаш қонуни кучга кирди.

Бу хақда Бишкекда ўтказилган матбуот –конференциясида ҚР молия бозорини тартибга солиш ва назоратлаш Давлат хизмати  раиси Санжар Муканбетов маълум қилди. Пул йиғимлари билан янги тузилган Давлат суғурта ташкилоти (ДСТ) шуғулланади. Ташкилот куни кеча фаолият олиб бориш учун лицензия олган, маҳсус ўқув курсларини битирган хизматчилар суғурталашга тайёрлар.
Янги ташкилотнинг хайят раиси Бакит Жумашев ДСТнинг иш фаолияти режалари билан таништирди, - «Республика ҳар бир вилоятларида ташкилотнинг шаҳобчалари очилади. Суғурта тарифлари хукуматнинг қарори билан тасдиқланган. Шахарларда бир йиллик суғурта 1,2 минг сўмни тузиб, фавқулотда ҳолатлар юз берганда бир миллион сўм тўланиб берилади. Қишлоқ жойларда икки баравар кам 600 сўм олиниб,  Давлат томонидан 500 минг сўм  тўланади».
Суғурта шартномасини тузиш учун уй эгаси ўз паспорти ва уй-жойининг техник паспортини кўрсатиши талаб қилинади. Суғурталарни ДСТнинг ҳудудларидаги  офисларида, ҳамда унинг агентлари саналмиш    «Айыл банк» ва «РСК банк»ларида, «Кыргызпочтасы» давлат муассаси бўлимларида тузиш мумкин.
Суғурталарта йиғимлари йилига олинади. Суғурта шартномаларини тузмаган фуқароларга жарима солинмайди. Бироқ бундай шахсларнинг уй –жойлари ёнғин ва бошқа табиий офатларга учраганда давлат компенсация тўлаб бермайди.
 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024