24.02.2016 01:01 Соҳиба Шокирова Ўш 3386

Ўш шаҳрида яна бир кўприк қурилади

Бу хақида 24 феврал куни Ўш шаҳри мэри Айтмамат Қадирбаев №3 «Сулаймонтоғ» ҳудудий Кенгаши аҳолиси билан учрашувда маълум қилди. Учрашув чоғида шахар хокими ўтган 2015 йилда қилинган ишлар ва жорий йилдаги режалар хақида йиғилганлар билан ўртоқлашди.

 «Шаҳримизни ижтимоий-сиёсий  ривожлантириш бўйича мэрия томонидан барча чораларни қўлламоқда. Охирги икки йил ичида шаҳримизда бир талай бунёдкорлик ишларни бажара олдик. Улар сафида Алишер Навоий қўчасидаги эстакада кўприги. Шу кўприкдан тежалган маблағларга Қурмонжондодҳоҳ ва Турон ҳудудий кенгашларини бирлаштирадиган кўприк қурулишини бошлаб юбордик. Унинг умумий смета баҳоси 73 миллион сом, тендерга қўйилганда эса 43.6 миллионга тушиб, қурулиш ишлари қизғин юриб кетди.  Энди бу кўпригимиздан тежалган маблағларга , шаҳримизнинг марказий ўйингоҳи ҳудудидаги Сойбўйи кўчаси ва Тилекеботир кўчаларини бирлаштирадиган яна бир янги кўприк қурулади. Бизнинг мақсадимиз қурулишларимизга тендер ўтказиш йўли билан маблағларни тежаш, уларни сифатли битказиш, маблағларни ўз ўрнида ишлатиш», - деб айтди А. Қадирбаев.
Эслатиб ўтамиз, Бунгача шахар мэри жанубий пойтахт барча ҳудудий кенгашларида тўрт маротаба учрашувларни уюштириб, аҳолининг муаммоларини ечишга харакат қилиб келмоқда.
 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024