25.02.2016 01:05 Ўш вилояти 3391
25 феврал куни Ўш шаҳридаги С.Ибрагимов номли Миллий Қирғиз Драма театри биносида Ўн иккинчи Ҳалқаро «Ипак йўли» Агро Экспо кўргазма ярмаркаси очилди.
Ярмарканинг мақсади маҳсулот ишлаб чиқарувчи компанияларни, ишлаб чиқарувчи воситаларни етказиб берувчиларни ва Қирғизистоннинг жанубий вилоятлари фермерларини бир –бирлари билан тиғиз алоқа тузиш. Ярмарканинг иштирокчилари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компаниялар , чорвадорчилик билан шуғулланувчилар, озиқ-овқат ва қайтаишлаб чиқариш корхоналари ходимларидир.
Шунингдек унда узоқ хорижлик ва МДҲ давлатларидан меҳмонлар, қишлоқ хўжалиги бўйича олимлар, тадбиркорлар, профил ташкилотдаги давлат органлари раҳбарлари, ҳамда Қирғизистон жануби фермерлар қатнашмоқда.
Кўргазманинг ҳомийлари USAID Агро Горизонт лойиҳаси, «Агростайл»ЖЧЖ каби нуфузли ташкилотлардир. Кўргазманинг ташкилотчиси 2002 йилдан Қирғизистоннинг фермерлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва уларга техник ва бошқа воситаларни етказиб берувчиларни бошини бириктириб, танитиб келаётган «Жер Азыгы»ҚААси.
«Жер Азыгы» Қирғизистон Агробизнесменлар Ассоциацияси раҳбари Азиза Юлдашеванинг сўзларига кўра, Ўн иккинчи Ҳалқаро «Ипак йўли» Агро Экспо кўргазма ярмаркаси унинг иштиокчи компанияларига ўз маҳсулотларини харидорларини топишга, янги ҳамкорлар билан учрашишга, янги контакларга бойланишга катта имкон яратади.
Кўргазма уч кун давом этади. Бу давр орасида хориж ва ўзимизнинг шу соҳа олимлари иштирокида ўқув семинарлари ташкил этилган.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|