18.08.2022 14:47 Ўш 1098

Таниқли ислом олими Шайҳ Шомуҳаммад Шоюнусқори омонатини Хаққа топширди

ЎШ. 18 август – Альянс-Пресс. Марказий Осиё ислом жамияти оғир жудоликка учради. Бугун,18 августда Санкт-Петербургда ўтказилган муолажадан кейин ислом оламининг таниқли олими Шаҳ Шомуҳаммад Шоюнус домла чин дунёга сафар қилдилар.



1937 йилда Ўш шаҳрида таваллуд топган Шомуҳаммад Шоюнус домла Марказий Осиёнинг ҳания оқимининг йирик олимларидан бири эди. У бир неча китоб ва таржималарнинг муаллифи бўлиб, ўз ортидан ислом оламида донг таратаётган йирик олимларга бир неча ўн йиллаб устозлик қилдилар.
Бизлардаги дастлабки маълумотларга кўра, Шаҳимизнинг майитлари билан Санк-Петербургдан парвоз қилган учоқ Ўш шаҳридаги халқаро аэропортига эртага, 19 августда, маҳаллий вақт билан соат 10.00 да қўнади. 20 август яъни Шанба куни эса, Бамдод намомидан кейин Шайҳ Шомуҳаммад Шоюнусқорининг жаноза намози ўқилади...

“Альянс-Пресс” ахборот агентлиги Устозимиз, Шайҳ Шомуҳаммад Шоюнус домланинг барча оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. Яратган Эгамиз Оллоҳи Таъоло устозимизни Фирдавси Аълоси ила сийласин, омин!
 
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024