18.10.2022 12:19 Ўш 1601

Ўш шаҳрига Самарқанддан 50 автобус келтирилди

ЎШ. 18 октябр – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида марказий майдонда Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ишлаб чиқарилган Исузи маркасидаги автобуслар тантанали равишда ўшликлар иҳтиёрига топширилди.



Автобусларни топшириш маросимида Ўш шаҳри мэри Алмазбек Мамбетов, Ўш шахар кенгаши депутатлари, ҳамда муниципал ташкилотлар хизматчилари қатнашдилар.

Илгари тузилган уч томонлама шартномага мувофиқ Қирғиз-Ўзбек ривожланиш жамғармаси  маблағлари ҳисобига  СамАвто заводи ўзида ишлаб чиқарилган 50 автобусни Ўш мэриясига етказиб бериши кўзда тутилган эди.

38 йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳар бири 37 минг АҚШ доллари миқдорида турадиган япон андозасидаги 50 автобуслар куни кеча Ўш шаҳрига  етиб келди.

Ўш шаҳри муниципал ташкилоти ҳодимларига кўра, ушбу автобуслар икки кун ичида шахарнинг янги ташкил этилган 4 линиясида йўловчиларга хизмат кўрсатади.
 
Бўлим мақолалари
19.05.2023
21.01.2023
25.10.2022
14.09.2022
04.06.2022
30.04.2022
26.04.2022
05.03.2022
21.12.2021
11.11.2019